ЗАФАР ҚУЧГАН СИРДАРЁЛИК ИЖОДКОРЛАР!
@SirdaryoБугун вилоятимиз ёшлари ўзларининг кенг билим ва мулоҳазалари, юксак истеъдодлари ҳамда шижоати билан бутун Республикада ўз ўринларига эгадирлар. Хусусан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон халқ таълими Вазирлиги, Ўзбекистон ахборот агентлиги ва қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил қилинган “Менинг ижод маҳсулим” ўқувчи-ёшлар ананавий медиа фестивалида ҳам кўплаб воҳадош ёшларимиз ҳужжат топширишди.
Буни қарангки, Республика босқичида иштирок этиш учун сараланган 44 нафар ёшларнинг ичидан 3 нафари Сирдарёлик эканлиги кишини қувонтиради. Барча вилоятлардан келган ўқувчилар 6 йўналиш бўйича беллашишди. “Энг яхши мактаб рўзномаси” йўналишидан Мирзаобод тумани 15-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Ёрқинжон Ҳайитбоев, “Энг яхши мактаб радио эшиттириши” йўналиши доирасидаги “Энг яхши муалифлик иши” номинацияси совриндори Вилоят Халқ таълим бошқармаси тасарруфидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати 11-синф ўқувчиси Чарос Шодмонқулова ҳамда “Менинг орзуимдаги замонавий мактаб” йўналиши фаол иштирокчиси Сертификати соҳибаси Гулистон шаҳар 6-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Наврўза Турсуновалар саралаш учун танлаб олинди. Буни қарангки, фестивалнинг Республика босқичида энг юқори балл тўплаб, ёш ижодкор Ёрқинжон Ҳайитбоев лауреат яъни Республика босқичи мутлоқ ғолиби бўлди. Унга Халқ таълими вазирлигининг махсус совғалари ҳамда ғолиблик дипломи топширилди.
Мирзаободлик Ёрқинжон Ҳайитбоевнинг эса, мутлоқ ғолиблик билан, вилоятимиз шанини муносиб ҳимоя қилганлиги барчани қувонтиради. Сабаби, ғолиблар Тошкент шаҳар, Фарғона, Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси вакиллари ичида Сирдарёлик ижодкорнинг ҳам мутлоқ ғолиб сифатида ўрин олиши барчани шодлантирди. Ёрқинжон биролам қувонч билан 11 январь куни вилоятга қайтади. Ўйлаймизки, барча воҳадош ёшлар, ёш ижодкордан ўрнак олиб, Сирдарё шаънини ҳимоя қилишади.
Анвар ТУЙЧИЕВ,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Сирдарё вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Муаллиф материаллари