Ширин шаҳар сектор раҳбарларининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви Фарҳод МФЙ да бўлиб ўтди
@SirdaryoҲозирги кунда ёшлар сиёсатига Республика миқёсида катта эътибор қаратилмоқда. Шу боис, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ҳар қандай бўғинида бу борада жиддий ёндашув талаб этилмоқда. Негаки, ёшлар бу - ҳар бир мамлакат ва халқнинг эртанги куни.
Сирдарё вилояти Ширин шаҳар сектор раҳбарлари томонидан ҳам халқимиз, мамлакатизнинг келажаги бўлмиш ёшлар билан ишлаш борасида жиддий ёндашув амалга оширилмоқда.
2020 йил 8 январ куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳар сектор раҳбарларининг шаҳар ёшлари билан навбатдаги учрашуви Фарҳод маҳалла фуқаролар йиғинидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда ёшлар томонидан сектор раҳбарларига шаҳар ҳудудидини ободонлаштириш, бўш ерлардан самарали фойдаланиш, келгусида Ширин шаҳрида бўлиши кутилаётган бунёдкорлик ва шаҳарни комплекс ривожлантириш бўйича қандай ишлар қилиниши бўйича саволлар ва таклифлар билдирилди.
Ёшлар томонидан берилган ҳар бир саволга сектор раҳбарлари томонидан тўлиқлигича маълумот ва тушунчалар бериб ўтилди.
Якунда ёшлар томонидан билдирилган таклифлар инобатга олинган ҳолда, уларни амалга ошириш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.
Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати