Ширин шаҳар сектор раҳбарлари тиббиёт бирлашмаси ёшлари билан учрашув ўтказди
@SirdaryoЁшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва улар учун ёрқин келажак яратиш, уларнинг муаммолари, таклиф ва мулоҳазаларини атрофлича ўрганиш мақсадида жорий йил 7 январ куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳар сектор раҳбарлари томонидан шаҳар тиббиёт бирлашмасида фаолият юритаётган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув мобайнида ёш врачлар ва ҳамширалар ўзларининг таклифлари ва саволларини сектор раҳбарларига бериб ўтишди.
Билдирилган саволлар ва таклифлар тингланиб, сектор раҳбарлари томонидан атрофилича таҳлил қилинган ҳолда, тегишли тушунчалар, тавсиялар ва йўл-йўриқлар кўрсатилди.
Шунингдек, учрашувнинг бадиий қисмида мазкур тиббиёт бирлашмасида узоқ муддат фаолият юритиб келаётган, адабиётга қизиқувчи врачлар томонидан шеърлар ўқиб эшиттирилди.
Учрашув якунида сектор раҳбарлари барча ёшлар билан ҳар доим бирга бўлишини, уларни ҳар бир соҳада қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдириб, уларнинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилади.
Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати