Ёнғин хавфсизлиги соҳасида хизмат фаолиятини олиб бораётган ходимлар жасорати

Ёнғин хавфсизлиги соҳасида хизмат фаолиятини олиб бораётган ходимлар жасорати

@Sirdaryo
Сизнинг рекламангиз учун жой!

Бугунги XXI аср ахборот технологиялари асри деб бежизга айтилмаган. Кўриб турганингиздек, замон шиддат билан ривожланмоқда, давр талабидан келиб чиқиб юртимизда ҳам кўплаб инновацион ғоялар асосида ҳар бир соҳада ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз томонидан Ички ишлар органлари ходимлари иши самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Юртимиз осойишталиги, унинг равнақи, тинчлиги ва фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлашдек машаққатли ва маъсулиятли касблардан келиб чиқиб, шароитлар ҳам яратилиб берилмоқда. Бу эса ходимларнинг ишига бўлган садоқати ва ватанпарварлик ҳиссини оширади.

Фото: Гулистондаги машғулот / Архив

Ўз навбатида ИИВ Ёнғин хавфсизлиги соҳасида хизмат фаолиятини олиб бораётган ходимлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, уларнинг машаққатли ва айни вақтда шарафли касблар турига киради. Шуни ўзи кўрсатиб турибдики, бу соҳада хизмат олиб бораётган ҳар бир ходим билимли, ўз устида доимо изланишда ва юксак маънавиятли бўлмоғи даркор.

Ҳозирги вақтда Ёнғин хавфсизлиги институти малакали профессор-ўқитувчилари Республикамизнинг барча ҳудудларидан келган Давлат ёнғин назорати ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўз билим ва маҳоратларини тингловчиларга ўқув машғулотлар давомида ўргатиб келмоқда.

Ушбу қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида назарий билимларимиз бойитилиб, келгуси иш фаолияти давомида фойдаланишлари учун замин яратади. Бу эса юксак ватанпарварлик, маънавий-аҳлоқий фазилатларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб-этмоқда.

Беҳзод Ҳамраев,
Вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати, лейтенант


Муаллиф материаллари


Report Page