Боёвутда ўқувчиларнинг қишки таътили мазмунли ташкил қилинмоқда

Боёвутда ўқувчиларнинг қишки таътили мазмунли ташкил қилинмоқда

@Sirdaryo
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Хабарингиз бор, барча умумтаълим мактабларида қисқа муддатли танаффус — қишки таътил давом этмоқда. Туманимизда ўқувчиларнинг қишки таътил кунларини мазмунли, хавфсиз ва муайян мақсадга йўналтирган ҳолда ўтказишга алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, қишки таътил вақтида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларидаги фан ва спорт тўгараклари тўлиқ фаолият юритмоқда.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Бундан ташқари мактабларда физика, кимё, биология, рус тили, чет тили, адабиёт ва бошқа фанлардан тақдимотларни ўтказиш, шунингдек, оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш, унга 5-10 синф ўқувчиларини кенг жалб этиш, энг фаол тўгарак аъзолари ҳамда мусобақа ғолибларини рағбатлантириш, мусобақаларда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокини таъминлаш назарда тутилган.  

Қишки таътил давомида ўтаётган мусобақалар ҳақида батафсил маълумот бериб борамиз.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page