Қонун ҳужжатлари ижросининг тўғри ташкил этилиши-уларнинг тўлақонли бажарилишининг кафолатидир
@SirdaryoВилоят ҳокимлиги ва адлия бошқармаси хамкорликда “Қонун ҳужжатлари ижросининг тўғри ташкил этилиши-уларнинг тўлақонли бажарилишининг кафолатидир” мавзусида семинар машғилотини ўтказди.
Унда давлат органлари ва ташкилотлари, махаллий давлат ҳокимияти органларининг соҳага оид маъсул ходимлари, юридик хизмат ходимлари иштирок этишди.
Иштирокчиларга “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги, “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари билан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш ҳамда таъминлаш, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларидаги нормаларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга доир вазифалари батафсил ушунтириб берилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси