Бугун Гулистон ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернатига қарийб 300 миллион сўм миқдордаги спорт анжомлари олиб келиниб, уларни топшириш маросими бўлиб ўтди
@SirdaryoЖорий йилнинг 5 январь куни Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси томонидан Гулистон ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернатига 288.761.770 (икки юзи саксон саккиз миллион етти юз олтмиш бир минг етти юз етмиш) сўм миқдордаги спорт анжомлари олиб келиниб уларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Мактаб-интернатга ушбу спорт анжомларини топшириш маросимида Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўроқов Ифтихор Баймирзаевич ва Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси Сирдарё вилояти филиали директори Абилов Одил Акрамовичлар қатнашди.
Ушбу спорт анжомлари мактаб интернатдаги стол тенниси, футбол, волейбол, бокс, гандбол, енгил атлетика, бадиий гимнастика, кураш, юнон рум кураши, каратэ ва бадминтон спорт турлари учун бўлиб улар футбол, гандбол, волейбол тўплари, сеткалари, бокс ринги, қўлқоплари, қоплари, шлемлари, стол теннис ракетлари, шарлари, енгил атлетика дисклари, барьерлар, секундомерлар, хар хил оғирликдаги гантел тошлари, гимнастика гилами, кураш гилами ва татамилардан иборат.
Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси