Энди вилоятимизнинг барча туман, шаҳар маданият ва аҳоли дам олиш марказларида кинофильмлар намойиши бўлиб ўтади (рўйхат)

Энди вилоятимизнинг барча туман, шаҳар маданият ва аҳоли дам олиш марказларида кинофильмлар намойиши бўлиб ўтади (рўйхат)

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Республика кинопракат маркази Сирдарё вилояти филиали томонидан 2020 йилнинг январь-февраль ойларидан бошлаб маданият ва аҳоли дам олиш марказларида кинофильмлар намойиши йўлга қўйилади.

Ҳусусан,

1. Авлоний бадиий фильми. Фильм буюк мутафаккир, жадидчилик ҳаракатининг асосчиларидан бири бўлган А.Авлонийнинг 1978 йилда Афғонистонга элчи сифатида қилган сафари тўғрисида ҳикоя қилади.

2. Биринчи август – бадиий фильми. Фильм реал воқеаларга асосланган бўлиб, 200 йиллар бошида тест синовлари даврида олий ўқув юртларида ҳукм сурган коррупция ва парахўрлик хақида ҳикоя қилади.

3. Қўқон шамоли ­­­­­­­– бадиий фильми. Тарихий фильм.

4. Тунги капалаклар – бадиий фильми. Фильм тўғри йўлдан адашиб, енгил ҳаёт йўлига кириб кетиб адашган талаба қизлар ва уларнинг аянчли тақдири хақида ҳикоя қилади.

Тез кунда кинофильмлар намойиш этиладиган жой ва намойиш саналари эълон қилинади.

Report Page