Сирдарёлик спортчиларнинг ютуқлари қисқа сатрларда

Сирдарёлик спортчиларнинг ютуқлари қисқа сатрларда

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Ўтган 2019 йил Сирдарё вилояти спортчилари учун жуда омадли келди. Нуфузли чемпионат ва кубокларда иштирок этган спортчилар жами 2 минг 464 та медалларни қўлга киритди.

Жаҳон чемпионати ва кубокларида ватанимиз шарафини ҳимоя қилган сирдарёлик спортчилар 6 бор олтин, 11 марта кумуш ва 8 бора бронза, жами 25 та медални қўлга киритди. Осиё чемпионати ва кубокларида эса 44 та олтин, 38 та кумуш ва 49 та бронза, жами 131 та медал соҳиби бўлишди.

Бир қатор Халқаро мусобақаларда иштирок этган сирдарёлик спортчилар 16 бор шоҳсупанинг энг юқорисидан ўрин олиб, уларнинг ғалабаси шарафига Давлатимиз байроғи кўтарилиб, мадҳияси янграгани ва мусобақанинг олтин медаллари билан тақдирланганлари, шунингдек, 23 та кумуш ва 22 та бронза медалларига эга чиққанлари таҳсинга лойиқ.

Ўзбекистон чемпионати, кубоклари ва турнирларида эса 717 та олтин, 612 та кумуш ва 918 та бронза, жами 2 минг 247 та медалларни қўлга киритган.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА

Report Page