Сирдарё вилоят прокурори Р.Р.Машарипов ва Сирдарё вилояти хокими ўринбосари Д.М.Мадиримов Сирдарё тумани худудида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари билан танишди.

Сирдарё вилоят прокурори Р.Р.Машарипов ва Сирдарё вилояти хокими ўринбосари Д.М.Мадиримов Сирдарё тумани худудида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари билан танишди.

@Sirdaryo
Фото: Вилоят прокуратураси

Сирдарё вилояти прокурори Р.Р.Машарипов ва Сирдарё вилояти хокими ўринбосари Д.М.Мадиримов 2020 йил 4 январ куни Сирдарё тумани худудида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари билан танишди ва улардаги мавжуд муаммолар юзасидан амалий ёрдам бериш бўйича суҳбатлашди.

Фото: Вилоят прокуратураси

    Сирдарё туманига ташрифи давомида "Сирдарё гласс" МЧЖ томонидан умумий қиймати 539,5 млрд сўм (65,0 млн доллар) бўлган “Фармацевтика ва озиқ овқат соҳаларида шиша идишлар ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириш жараёни билан яқиндан танишиб чиқилди.

Фото: Вилоят прокуратураси
Фото: Вилоят прокуратураси

 Шундан сўнг Сирдарё туманида 2018 йилда амалга ошган “Сирдарё универсал ойна” МЧЖ томонидан умумий қиймати 363,5 млрд сўм (45,0 млн доллар) бўлган “Фармацевтика саноати учун шиша идишлар ишлаб чиқариш” лойиҳаси фаолияти билан яқиндан танишиб чиқилди.

Фото: Вилоят прокуратураси
Фото: Вилоят прокуратураси

 Сўнгра “Сирдарё универсал ойна” МЧЖ корхонаси мажлислар залида Сирдарё туманида 2020-2021 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш бўйича лойиҳа ташаббускорлари билан учрашув ўтказилди.

Фото: Вилоят прокуратураси
Фото: Вилоят прокуратураси

Учрашув давомида

1.   "MG glass" МЧЖ томонидан умумий қиймати 117,6 млрд сўм (14,0 млн доллар) бўлган “Шиша идишлар ишлаб чиқариш” лойиҳаси муаммоси юзасидан ташаббускор билан суҳбат қилинди.

Фото: Вилоят прокуратураси

2.   “Сирдарё фиш техноложи” МЧЖ томонидан умумий қиймати 199,2 млрд сўм (24,0 млн доллар) бўлган “Кичик сув хавзаларида балиқ етиштиришни ташкил этиш” лойиҳаси муаммоси юзасидан ташаббускор билан суҳбат қилинди.

3.   "INZIM TEX" МЧЖ ҚҚ томонидан умумий қиймати  11,1 млрд сўм (1,4 млн доллар) бўлган “Сут маҳсулотларини қайта ишлаш, камбикорм ишлаб чиқариш, гидропоника усулида ем маҳсулотларини етиштириш ва гўнгни қайта ишлаш (*кластер)” лойиҳаси юзасидан ташаббускор билан суҳбат қилинди.

4.   "Spunleks" МЧЖ томонидан умумий қиймати 83,0 млрд сўм (10,0 млн доллар) бўлган “Қадоқланган нам салфеткалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси юзасидан ташаббускор билан суҳбат қилинди.

5.   "MC Uzbegim" МЧЖ томонидан умумий қиймати 83,0 млрд сўм (10,0 млн доллар) бўлган “Логистика маркази ташкил этиш” лойиҳаси юзасидан ташаббускор билан суҳбат қилинди.

Фото: Вилоят прокуратураси

Сухбат давомида лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилотларнинг маъсул ходимларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.


Сирдарё вилоят прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи

Report Page