Сирдарё туманида 3 та маҳалла янги қиёфага киради.
@SirdaryoКеча 4 январь куни Сирдарё туман ҳокимлиги мажлислар залида "Обод қишлоқ" Давлат дастури ижросини сифатли ва ўз вақтида бажариш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Сирдарё туман ҳокими ўринбосари Н.Мирзаев ҳамда тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
"Обод қишлоқ" Давлат дастурига 2020 йилда туманда 3 та маҳалла киритилган бўлиб, булар "Ҳикматли", "Орзу", "Фаровон" маҳаллаларидир.
Йиғилиш давомида дастурга киритилган қишлоқ аҳоли пунктларидаги мавжуд уй-жойлар, бино ва иншоотлар, инфратузилма объектлари, ичимлик сув тизимлари, ички йўллар ва муҳандислик-коммуникацияларининг техник ҳолатини ўрганиб чиқиб, шу асосда 2020 йилда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларининг “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ҳамда ижросини таъминлаш чораларини кўриш келишиб олинди.
Сирдарё туман ҳокимлиги Ахборот хизмати