2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан бир қатор маълумотларни ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди (рўйхат)

2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан бир қатор маълумотларни ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди (рўйхат)

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Улар қуйидагилар:

— тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;

— лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;

— давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;

— қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;

— кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;

— жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;

— олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;

— жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

— жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

— фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;

— ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;

— олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;

— молиявий ҳисоботлар нусхаларини;

— жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;

— ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни.

"Xushnudbek.uz"нинг ёзишича бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Report Page