Сирдарё вилоятининг Хитой Халқ Республикаси бизнес доиралари билан инвестиция ва ташқи савдо алоқалари ривожлантирилади

Сирдарё вилоятининг Хитой Халқ Республикаси бизнес доиралари билан инвестиция ва ташқи савдо алоқалари ривожлантирилади

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Президентнинг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилганлиги хусусида хабар берилганди.

Ҳужжатга кўра, 2022 йил октябрга қадар «2023-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг киберхавфсизлик стратегияси»ни ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда. Бунда, Сирдарё вилоятининг Хитой Халқ Республикаси бизнес доиралари билан инвестиция ва ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш кўзда тутилмоқда.

26-мақсад: Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш, келгуси беш йилда 120 миллиард доллар, жумладан 70 миллиард доллар хорижий инвестицияларни жалб этиш чораларини кўриш.

Инвестициялардан самарали фойдаланиш ҳамда экспорт ҳажмларини ошириш бўйича, “пастдан-юқорига” тамойили асосида, янги тизимни йўлга қўйиш.

2026 йилгача Хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш стратегиясини амалга ошириш.

Давлат-хусусий шериклик асосида энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, экология, коммунал хизматлар, сув хўжалиги ва бошқа соҳаларга 14 миллиард доллар инвестиция жалб этиш.

Республика ҳудудлари ва хорижий мамлакатлар бизнес вакиллари ўртасида ташқи иқтисодий алоқаларни ўрнатиш, жумладан Сирдарё вилоятининг Хитой Халқ Республикаси, Сурхондарё вилоятининг Россия Федерацияси ҳамда Жиззах вилоятининг Ҳиндистон бизнес доиралари билан инвестиция ва ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш.

Сурхондарё вилоятида “Инвесторларга кўмак маркази”, Навоий вилоятида Навоий кон-металлургия комбинати томонидан “Бизнесга кўмаклашиш маркази” ва Тошкент шаҳрида “Илғор лойиҳалар ва инжиниринг маркази” ва ҳар бир туманда “Инновация ва технология марказлари” ташкил қилиб, тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш.

Тошкент шаҳрида 2022 йилдан бошлаб ҳар йили “Тошкент халқаро инвестиция форуми”ни ўтказиб бориш.

Report Page