Мирзаободда "ҲОКИМ ВА ЁШЛАР" учрашуви бўлиб ўтди

Мирзаободда "ҲОКИМ ВА ЁШЛАР" учрашуви бўлиб ўтди

@Sirdaryo
Фото: Инобат Султонова / Telegram

Мирзаобод туманида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди. Учрашувда туман хокими Х.Абдуллаев ва сектор рахбарлари ҳамда халқ қабулхонаси мудири иштирок этдилар. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ўтказилган ёшлар билан учрашувидаги нутқи мазмун-моҳияти ҳамда туманда 2019 йил давомида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан эришилган ютуқлар, бунёдкорлик ишлари ҳақида туман хокими ёшларга тушунтириш бериб утди. Учрашувда жами 150 нафар ёшлар иштирок этиб,, шулардан 31 нафар ёшлар ўзларининг таклиф ва муаммоларини билдирдилар.

Фото: Инобат Султонова / Telegram
Фото: Инобат Султонова / Telegram

Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган барча мурожаатлар юзасидан аник муддатлари ва масъуллар курсатилган холда "йул харитаси" ишлаб чикилиб, амалга татбик этилишига келишиб олинди. Ёшлар томонидан билдирилган 15 та муаммоли холат жойида уз ечимини топди. Туман хокимининг ёшлар билан учрашуви самарали булганлиги сабаб, тадбир катнашчиларига манзур булди.

Мирзаобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page