СИРДАРЁЛИКЛАР АЛ-ХОРАЗМИЙ МАКТАБИДА

СИРДАРЁЛИКЛАР АЛ-ХОРАЗМИЙ МАКТАБИДА

@Sirdaryo
Фото: Равшанбек Маҳмудов / Telegram

 Гулистон давлат университети ректори раҳбарлигида проректорлар, деканлар, декан ўринбосарларидан иборат делегация Тошкент шаҳридаги “Муҳаммад ал-Хоразмий ахборот технологиялари мактаби” билан яқиндан танишдилар.

Фото: Равшанбек Маҳмудов / Telegram
Фото: Равшанбек Маҳмудов / Telegram

Мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари мактаб ҳақида тўлиб-тошиб, шароитлар билан таништириб ҳар бир аудиторияни хусусиятлари, афзаллик томонлари, янгиликлари ҳақида гапириб берди.

Фото: Равшанбек Маҳмудов / Telegram
Фото: Равшанбек Маҳмудов / Telegram

Бу мактабда фақат мамлакатимизнинг математика, физика, информатика фанларига иқтидори, салоҳияти бор энг зукко 800 нафар ўқувчилари таълим-тарбия олаётганликлари гапириб берди.

Фото: Равшанбек Маҳмудов / Telegram

Бу мактабдаги мавжуд шароит мамлакатимиз куч-қудратини, илм-фанга берилаётган катта эътиборни намунаси ҳисобланади. Университет профессор-ўқитувчилари Муҳаммад ал-Хоразмий ахборот технологиялари мактабидан катта таассурот олдилар.

Равшанбек Маҳмудов,

Гулистон давлат университети матбуот котиби

Report Page