Боёвут туманида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

Боёвут туманида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

@Sirdaryo
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati

Бугун Боёвут тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Ў.Мамадаминов туманимиз ёшлари билан учрашди.

Унда туман ҳокими Ў.Мамадаминов туманда 2019 йил давомида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан эришилган ютуқлар, бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумот бериб ўтди.

Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati

Шунингдек, Ў.Мамадаминов ҳозирги кунда ёшларимиз учун яратилаётган шароитлар, таълим олиш ва касб-ҳунар эгаллашдаги қулайликлар, таълим муассасалари қурилиши ва моддий-техник базасини бойитиш борасида бўлаётган ижобий ўзгаришлар ҳақида тўхталиб, бу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ёшларнинг чуқур билим олиши, фанларни пухта ўзлаштириши, ёш тадбиркорларга берилаётган имтиёзлардан фойдаланиб манфаатли лойиҳаларни амалиётга жорий қилиши лозимлигини таъкидлади.

Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati

Учрашувда 20 нафардан ортиқ йигит-қизлар ўзларини қийнаётган муаммо ва таклифлар бўйича туман ҳокимига мурожаат қилишди. Муаммоларнинг аксариятига шу жойнинг ўзида ечим топилди.

Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati

Шунингдек, учрашув доирасида туман ёшлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, қўл меҳнати орқали яратилган буюмлар ҳамда тасвирий санъат намуналарининг кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Учрашув сўнгида 2019 йилда юқори натижаларга эришган бир қатор ёшлар туман ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati

Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган барча мурожаатлар юзасидан аниқ муддатлари ва масъуллар кўрсатилган ҳолда “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, амалга тадбиқ этилишига келишиб олинди.

Ёшларимиз ташаббуси, талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда 2020 йилда амалга ошириладиган баъзи ишларни сиз билан ўртоқлашамиз.

Жумладан:

- 2020 йилда туман марказида қурилиши тўхтаб қолган амфитеатр қурилиши давом эттирилади;

- 2020 йилда амфитеатр жойлашган ҳудудда “Ёшлар ҳиёбони” ташкил этилади;

- Мазкур “Ёшлар ҳиёбони”да турли бошқотирмали майдончалар, хусусан катта хажмдаги шахмат майдончаси қурилади;

- “Ёшлар ҳиёбони”да ташаббускор тадбиркорларни жалб қилган ҳолда “Book cafe” ҳамда ахборот коммуникация технологиялари маркази ташкил этилади.


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page