Сирдарё тумани ҳокими Алижон Мухамадиев ёшлар билан учрашди.

Сирдарё тумани ҳокими Алижон Мухамадиев ёшлар билан учрашди.

@Sirdaryo


Жорий йилнинг 27 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ёшлар билан ўтказилган видеоселекторида берилган топшириқларининг ижросини таьминлаш мақсадида жойларда "Ҳоким ва ёшлар" учрашувлари ўтказилмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижросини таминлаш мақсадида, бугун 4 январ куни Сирдарё туман ҳокими Алижон Мухамадиев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё тумани Кенгаши ҳамкорлигида ёшлар учрашуви ташкил этилди.

Андижон деб аталмиш тантаналар саройи сектор раҳбарлари, Сирдарё тумани Ҳалқ қабулхонаси , туман Молия бўлими, туман Бош вазир қабулхонаси, Халқ таълим бўлими, туман тижорат банклари, қатор ташкилот мутасаддилари ҳамда 300 дан зиёд ёшларни ўзига жамлади.


Учрашув давомида Президентимиз томонидан мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда, шунингдек халқаро ҳамжамиятда Ўзбекистон нуфузини янада кўтариш ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар тўғрисида учрашувда иштирок этган ёшларга тушунтиришлар берилди.

Ўтказилган суҳбат жараёнида ёшлар томонидан 30 дан зиёд қатор таклифлар тингланди ҳамда  5 та ташаббусни амалиётга жорий этишдаги ишларни янада жадаллаштириш юзасидан йўл харитаси ишлаб чиқиладиган бўлди. 


Сирдарё туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page