Ўзбекистонлик акробатлар 10 метр баландликдан тушиб кетди

Ўзбекистонлик акробатлар 10 метр баландликдан тушиб кетди

@Sirdaryo
Фото: Sof.uz

Ўзбекистонлик акробатлар Нидерландия пойтахти Амстердамдаги "Карре" театрида намойиш вақтида баландликдан йиқилиб тушди. Бу ҳақда “Sof.uz” хабар бермоқда.

Гувоҳ фожиа эркак аёл шеригини бир қўли билан ушлаб, иккинчисини бўшаштирганда юз берган. Улар биргаликда 10 метр баландликдан йиқилиб тушган. Томошабинлар буни намойишнинг бир қисми деб ўйлашган. Кейинроқ бошловчи улардан зални тарк этишни сўраган. Ҳозирда акробатлар шифохонада, уларнинг аҳволи оғир.

Маълумот учун, Кристина Воробьева ва Рустэм Османов “Осмон фаришталари” дуэтида кўплаб ютуқларни қўлга киритган. Улар ҳимоя тўрисиз, мураккаб трюк – тишда осилиб туришни бажарадиган ўзбекистонлик ягона цирк артистлари ҳисобланади.

Report Page