Узоқ кутилган янгилик: Сирдарёда кейинги ҳафтада (6-7 январь кунлари) қор ёғиши кутилмоқда...

Узоқ кутилган янгилик: Сирдарёда кейинги ҳафтада (6-7 январь кунлари) қор ёғиши кутилмоқда...

@Sirdaryo
Фото: Google Images

«Ўзгидромет» 5 январдан 8 январгача кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 6 январь, душанба куни баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража совуқ, кундузи 5—7 январда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, 8 январда 0—5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 5 январь, якшанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. 6 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 7—8 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—6 январда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, 7—8 январда 0—5 даража совуқ, кундузи 5 ва 8 январда 3—8 даража илиқ, 6—7 январда 0—5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳаво ўзгариб туради, 5 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 6—7 январда айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 8 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—6 январда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, 7—8 январда 0—5 даража совуқ, кундузи 5 январда 5—10 даража илиқ, 6—7 январда 0—5 даража илиқ, 8 январда 3—8 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 5 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 6 январда айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. 7—8 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—6 январда 0—5 даража илиқ, 7—8 январда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 5 ва 8 январда 5—10 даража илиқ, 6—7 январда 2—7 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 5 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 6—7 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 8 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 5—7 январда кечаси 2 даража совуқ — 3 дараж илиқ, 8 январда 0—5 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳаво ўзгариб туради, 5—7 январда вақти—вақти билан ёғингарчилик бўлади. 8 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—6 январда 3—8 даража совуқ, 7—8 январда 5—10 даража совуқ, кундузи 5—7 январда 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, 8 январда 0—5 даража илиқ бўлади.

Report Page