Ўзбекистонда 2019 йил 1 январида 1708 чақалоқ туғилди. Бу 2018 йил 1 январидагидан 253 нафарга кам. Сирдарё вилоятида нечи нафар чақалоқ туғилган?!

Ўзбекистонда 2019 йил 1 январида 1708 чақалоқ туғилди. Бу 2018 йил 1 январидагидан 253 нафарга кам. Сирдарё вилоятида нечи нафар чақалоқ туғилган?!

@Sirdaryo
Фото: Дарё

Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январида 1708 нафар чақалоқ дунёга келди (аввалроқ йилнинг дастлабки 19 соати ичида 1442 нафар чақалоқ туғилгани ҳақида хабар берилган эди). Таққослаш учун — 2018 йилнинг 1 январида 1961 чақалоқ туғилган эди.

Энг кўп чақалоқлар Самарқанд ва Фарғона вилоятларида туғилган — мос равишда 204 ва 200 нафар. Сурхондарё вилоятида 181 чақалоқ туғилган (уларнинг камида тўрт нафарига ҳокимдан совғалар топширилган).

Қашқадарёда 148 нафар (дастлабки 19 соатда вилоятда 146 чақалоқ туғилгани айтилганди), Наманганда 147 нафар, Андижонда 138 нафар, Тошкент вилоятида 134 нафар ва Бухорода 110 нафар чақалоқ дунёга келган, дея хабар бермоқда «Газета.уз».

Қолган ҳудудларда кўрсаткичлар 100 дан паст: Қорақалпоғистонда 98 нафар, Хоразм вилоятида 93 нафар, Тошкент шаҳрида 91 нафар, Жиззах вилоятида 72 нафар, Сирдарё вилоятида 56 нафар ва Навоий вилоятида 36 нафар чақалоқ туғилган.

Report Page