Бугун Ширин шаҳрида Солиқ сиёсатини такомиллаштириш Концепциясини амалиётга тўлиқ ва сифатли жорий этиш бўйича семинар ташкил этилди.

Бугун Ширин шаҳрида Солиқ сиёсатини такомиллаштириш Концепциясини амалиётга тўлиқ ва сифатли жорий этиш бўйича семинар ташкил этилди.

@Sirdaryo
Фото: Муротқулов Умиджон / Telegram

Бугун Ширин шаҳрида Солиқ сиёсатини такомиллаштириш Концепциясини амалиётга тўлиқ ва сифатли жорий этиш учун белгилаб берилган вазифаларни изчил амалга ошириш ва ушбу масалаларни мувофиқлаштириш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Фото: Муротқулов Умиджон / Telegram
Фото: Муротқулов Умиджон / Telegram

Семинарда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Қўзибоев ва Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи М.Хатамовлар сўзга чиқиб, 2019 йилда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар юзасидан батафсил тушунчалар бериб ўтди.

Маълумот ўрнида, 2019 йил 1 январдан бошлаб ялпи тушуми уч миллиард сўмдан ошмайдиган корхоналар учун қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилмоқда.

Ушбу тартиб кичик бизнес субъектларини ҚҚС солиғини тўлашга ва мазкур солиқ бўйича ҳисоб китобларни соддалашган тартибда олиб бориш учун кўникма ҳосил қилиш учун киритилмоқда.

Бундан ташқари, ушбу тартиб 2021 йилнинг 1 январига қадар жорий этилиб, ўтиш чораси ҳисобланади ва солиқ маъмуриятчилигини сифатини яхшилаш учун асосни шакллантириш имконини беради.

Солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби ихтиёрий бўлиб, корхоналар қўшилган қиймат солиғи тўлашнинг умумбелгиланган тартибига ўтишлари мумкин бўлади.

Мазкур тартибнинг ўзига хос хусусиятлари пасайтирилган солиқ ставкаси, шунингдек олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаларини ҳисобга олиш имконияти йўқлиги ҳисобланади.

Бунда, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчилар ўзларининг ҳисобварақ-фактураларида қўшилган қиймат солиғининг тегишли ставкасини алоҳида сатрда кўрсатишлари шарт, кейинчалик у сотиб олувчи қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибини қўллаётган солиқ тўловчи учун қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш учун асос бўлади.

Ставкалар тўғрисида гапирадиган бўлсак, улар етарли даражада қайишқоқ, яъни улар бўйича солиқларни тўлаш фойдали ва қулай.

Мисол учун, ишлаб чиқарувчилар учун 7 фоиз, савдо 6 фоиз, қурилиш 8 фоиз ва умумий овқатланиш ва меҳмонхоналар учун 10 фоиз белгиланган

ҚҚСни тўловчилар учун янги имтиёз

Солиқ кодексининг 208-моддаси янги имтиёз билан тўлдирилди, яъни 2019 йилдан ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этилган.

Гўшт (мол, қўй ва товуқ, шунингдек тирик хайвон ва қушлар)
Балиқ;
Картошка;
Пиёз;
Тухум;
Гурунч; (барча навлари)
Шакар.

солиқ тўловчи хўжалик юритувчи субъектларга 2019 йил 1 январдан берилган имконият ва енгиллаштирилган солиқ тўловлари ҳамда қўшилган қиймат солиқларини тўлаш бўйича гапириб ўтди.

Фото: Муротқулов Умиджон / Telegram

Бундан ташқари солиқ тўлашнинг янги тартиби видео ролик орқали битта маҳсулотга кетадиган нархи ҳамда қўшилган қиймат солиғи тўлаш бўйича тушунтириб берилди. Солиқ тўлаш бўйича берилган саволларга белгиланган тартибда жавоб берилди. Жумладан Барака хайр савдо МЧЖ томонидан 2019 йил мол мулк солиғини қайси қийматдан тўланиши тўғрисида савол берди, унга жавобан 2019 йил 1 январдан ўртача йиллик қолдиқ қийматидан тўланиши тўғрисида тушунча берилди.

Фото: Муротқулов Умиджон / Telegram

Шундан сунг ЯИТ ва Ягона солиқларининг энг кам меъёрлари 2019 йилдан тадбиқ этилиши тўғрисида савол берди, унга жавобан 2019 йилдан ЯИТ ва ЯСТ нинг энг кам меъёрлари бекор қилинганлиги туғрисида тушунтирилди. “Алвон чўғ” МЧЖ рахбари И.Абдурахмонов 2018 йилда ягона солиқ тўлар эдим 2019 йилда яна қайси солиқлар тўлаши тўғрисида суради, унга жавобан 2019 йил 1 январдан ер солиғи, мол мулк солиғи ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ресурс солиқлар тўлаш тартиби тўғрисида тушунтириш бериб ўтилди. “Дилбек Сухроб сервис” МЧЖ ҳисобчисига битта маҳсулот бўйича қўшилган қиймат солиғи тўғрисида тушунтириб берилди.

Фото: Муротқулов Умиджон / Telegram

“Нематулло невараси Асим” МЧЖ раҳбари Н.Ғайбуллаев солиқ имкониятлари ҳамда нарх-наво ошганлиги бўйича берилган саволга Аҳолига кунлик истеъмол товарлари билан савдо қилувчи корхоналар рўйхатини шакллантириб улар томонидан истеъмол товарлари нархларини асоссиз оширмаслик бўйича ишчи гуруҳ таркиби тузилиб ушбу ишчи гуруҳ томонидан нарх-навони асоссиз оширмаслик бўйича тушунтиришлар олиб борилишини таъкидлаб ўтди.

Умиджон Муроткулов,
Ширин шаҳар Давлат Солиқ инспекцияси ходими

Report Page