Алкоголни чекловчи қонун кучга кирди

Алкоголни чекловчи қонун кучга кирди

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Туркманистонда янги қонун кучга кирди, унга кўра аҳолисининг катта қисмини мусулмонлар ташкил қиладиган мазкур мамлакатда алкогол маҳсулотларининг сотуви кескин чекланади.

Қонунга кўра, 1 январдан бошлаб поезд, самолёт ва паромларда, шунингдек спорт иншоотларида алкогол маҳсулотлари сотилмайди, қолаверса миллий байрамлар вақтида алкогол сотиш тақиқланади.

2021 йилдан бошлаб шанба ва якшанба кунлари бар ва ресторанлардан ташқари бошқа жойларда алкогол маҳсулотларини сотиш тақиқланади.

“Алкоголнинг зарарли таъсирини олдини олиш тўғрисида”ги Қонун 2018 йил декабрь ойида қабул қилинди. Ҳужжат матнида таъкидланишича, қонун алкоголнинг зарарли таъсирини олдини олиш мақсадида давлат сиёсатининг ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асосларини белгилаб беради ва фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилишга, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси сифатида кўрилади. Унинг спорт билан шуғулланиб туриши акс этган суратлар мунтазам чоп этиб турилади, давлат раҳбари мамлакатда оммавий спорт ташаббускори ва тамакига қарши курашчи сифатида намоён бўлади.

Ҳукумат 2025 йилга бориб Туркманистонни тўлиқ чекишдан ҳоли мамлакатга айлантириш режасини эълон қилди.​

ЎзА

Report Page