ТАҚДИРЛАНИШДИ

ТАҚДИРЛАНИШДИ

@Sirdaryo
Фото: GulDU.uz

2018 йилнинг 31 декабрь куни Гулистон давлат университети Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгашни университет ректори М.Ходжиев олиб борди. Дастлаб 2018 йил давомида ўзларини ҳар томонлама кўрсатиб келган Профессор-ўқитувчилар ва иқтидорли талабаларни тақдирлаш маросими бўлди.

Унда “Тарих” кафедраси доценти в.б. т.ф.н. Н.Мирзаева доцентлик, “Биология” кафедраси катта ўқитувчиси К.Исмоилова PhD, Филология факультети иқтидорли талабаси Ш.Анварова “Ислом Каримов” номидаги номдор стипендияни қўлга киритганлиги ҳақидаги дипломлар билан тақдирланишди.

ГулДУ матбуот хизмати

Report Page