Сирдарё вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматининг 2019 йил Сентябр-Декабр ойлари давомида амалга оширган ишлари юзасидан йил САРҲИСОБИ

Сирдарё вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматининг 2019 йил Сентябр-Декабр ойлари давомида амалга оширган ишлари юзасидан йил САРҲИСОБИ

@Sirdaryo
Сирдарё вилоят ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарорига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Ахборот хизматлари ходимлари фаолияти ташкил этилган эди. Мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, Сирдарё вилоят ҳокимлиги ҳузурида Ахборот хизмати ташкил этилди. 

Ахборот хизмати кенг жамоатчиликка ўзининг ахборотларини етказишда жорий йилнинг сентябр ойидан бошлаб расмий веб сайти (www.sirdaryo.uz) ҳамда, Ўзбекистон ҳудудида кенг фойдаланиладиган интернет платформаларига жойлаштириб келмоқда. Булар, Facebook, Telegram, Instagram, Twitter, YouTube тармоқларидир. Facebook.com тармоғида расмий саҳифамизни 10 дан ортиқ чет давлат фуқаролари кузатиб боради.

 Ҳозирги вақтда келиб, Ахборот хизмати томонидан жами 1 157 та мақолалар эълон қилинган. Бундан ташқари, 1 603 та расм, 135 та видео кўринишидаги ахборотлар жойлаштирилган бўлиб, шунингдек, 42 та таҳлилий, 76 та ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлган масалаларга муносабатлар, 18 та вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ва “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатлар юзасидан “Мурожаатга муносабат” рукни остида эълон қилинган мақолалар бўлса, 3 та расмий баёнот, 12 та ижтимоий, 1 та танқидий ҳамда 2 та матбуот анжуманлари ҳақида ва 247 та вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид материаллар эълон қилинган.

 Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад, халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини оширишни ўз олдига мақсад қилган ҳолда Сирдарё вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматида фуқароларни мурожаатлари ва таклифларини 24 соат мобайнида онлайн тарзда қабул қилиш тизими йўлга қўйилган. Келиб тушган мурожаатлар тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, мурожаат ижроси вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан назоратга олиниб, ижроси таъминланмоқда.

 Саҳифаларга сўнгги 4 ой мобайнида жами 214 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, барчаси ўз вақтида ижрога қаратилган. Шундан ўз ечимини топган муаммолар 195 та. Муддатлари белгиланиб, назоратда турганлари 19 тани ташкил қилмоқда. 

 Мурожаатларнинг 29 таси уй-жой, 26 таси кредит, 41 таси йўл масалаларида, 30 таси бандликни таъминлаш, 18 таси ичимлик суви, 36 таси электр энергия, 23 таси газ, 11 таси тадбиркорлик ва бошқа масалаларда келиб тушган мурожаатлардир.

 Билдирилган мурожаатлар деярли барчаси ижтимоий ва коммунал соҳаларга тегишли бўлиб, ўз муддатларида таъсир чораларини кўриш ва муносабат билдиришда тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Янги йил барчамизга баракали ва сермаҳсул бўлсин!

Сирдарё вилояти ҳокимлиги
АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Report Page