Сирдарё вилоятида янги йилнинг биринчи куни қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди

Сирдарё вилоятида янги йилнинг биринчи куни қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди

@Sirdaryo
Фото: "Халқ Сўзи Online"

2020 йилнинг 1 январь куни, янги йилнинг илк куни давомида Ўзбекистонда 1974 нафар чақалоқ дунёга келган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди, дейилади "Халқ Сўзи Online" хабарида.

Маълумотларга кўра, бу сўнгги уч йилдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Чунки, 2018 йилнинг худди шу куни бу борадаги кўрсаткич 1961 нафар, 2019 йилнинг 1 январь куни эса 1708 нафарни ташкил этган эди.

Мавзуга доир: 2020 йилнинг 1 январь соат 18:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда 1111 нафар чақалоқ туғилди. 

2020 йилнинг 1 январь куни туғилган чақалоқларнинг 970 нафари қиз, 1004 нафари эса ўғил бола бўлиб, энг кўп бола Самарқанд вилоятида (235 нафар), иккинчи ўринда Андижон вилояти (212 нафар) ва учинчи ўринда эса Фарғона вилояти (196 нафар)да туғилди. Шунингдек, янги туғилган чақалоқлар рейтингининг сўнгги ўринларидан Навоий вилояти 46 нафар, Сирдарё вилояти 51 нафар ва Жиззах вилояти 75 нафар кўрсаткич билан жой олишди. Дунёга келган чақалоқларнинг 10 нафарини эгизаклар ташкил қилади.

Юртимизда шу кунлари байрам муносабати билан давом этаётган дам олиш кунларида юртимиздаги мавжуд 218 та туғруқ комплексида 2593 нафар тиббиёт ходимлари, жумладан, 389 нафар акушер гинеколог, 276 нафар неонатолог, 1928 нафар доя ва ҳамширалар туну кун фаолият кўрсатишмоқда.

Report Page