Сирдарёда ҳамширанинг "виждонсизлиги" оқибатида бир гўдак бевақт ҳаётдан кўз юмди

Сирдарёда ҳамширанинг "виждонсизлиги" оқибатида бир гўдак бевақт ҳаётдан кўз юмди

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё тумани судининг судьяси С.Сарибаев, судья ёрдамчиси М.Раимбердиевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган судланувчи М.А.га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. 

Суд, судланувчи ва иш бўйича тарафларнинг кўрсатувларини тинглаб, иш материалларини атрофлича тафтиш қилиб, тарафлар музокарасини ва судланувчининг охирги сўзини эшитиб, қуйидагиларни аниқлади: 

Судланувчи М.А. Сирдарё тумани тез тиббий ёрдам бўлими шифокори вазифасида ишлаб келиб, 2019 йил 18 май куни соат 15:00ларда 21.09.2017 йилда туғилган вояга етмаган О.Э.нинг тана ҳарорати кўтарилиб, соғлиғи ёмонлашганлиги ҳақидаги чақирувга кўра Сирдарё шаҳар, “Фурқат” маҳалласи, Ойдин йўл кўчаси, 86-уйга келиб, бемор О.Э.нинг тана ҳароратини ўлчаб, 39{0}га кўтарилганлигини била туриб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирининг 31.03.2017 йилдаги 131-сонли буйруғига амал қилмасдан, касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармасдан беморни тана хароратини совутишнинг физик усуллари, яъни сув билан артиб тана ҳароратини тушириш чораларини кўрмасдан ёки уни госпитализация қилмасдан, бепарволик қилиб аналгин, супралгин ва дексанитазон дориларини белгиланган меъёридан ортиқча укол қилиб, унинг уколдан кейинги ҳолатини ўрганмасдан ҳамда болага қилинган муолажадан сўнг унинг тана ҳароратини қайта ўлчаб кўрмасдан виждонсизларча муносабатда бўлиб хонадондан дарҳол кетиб қолганлиги сабаб муолажадан кўп вақт ўтмай бола анафилактик шок ҳолатига тушиб вафот этган.  

Суд томонидан судланувчига нисбатан қонуний жазо тайинланган. 

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман суди

Report Page