Солиқ ислоҳотлари концепцияси доирасида 2019 йил 1 январдан бошлаб солиқ қонунчилигига киритиладиган ўзгартиришлар ҳақида вилоят миқёсидаги статистик маълумотлар

Солиқ ислоҳотлари концепцияси доирасида 2019 йил 1 январдан бошлаб солиқ қонунчилигига киритиладиган ўзгартиришлар ҳақида вилоят миқёсидаги статистик маълумотлар

@Sirdaryo
Фото: xabar.uz

Мамлакат иқтисодиётини узоқ муддатли ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган шароитда самарали солиққа тортиш тизими ва давлат солиқ хизмати органларининг уйғунлашган фаолияти алоҳида аҳамият касб этади.

Янгиер шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сонли “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида” фармони кенг халқ оммаси, солиқ тўловчи тадбиркорлар ўртасида мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари олиб берилмоқда. Солиқ туловчиларни тўплаб семинар машғулотлари ўтказилмоқда.

Солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш иқтисодиётни жадал ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилашнинг энг муҳим шартлари ҳисобланади.

Солиқ концепцияси асосан умумбелгиланган солиқ тўловчилар 2019 йил 1 январдан бошлаб:

а) биринчидан, меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юки қуйидагилар орқали камайтирилади:

барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасини 12 фоиз миқдорида жорий этиш, шундан 0,1 фоизини шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига йўналтириш.

Бунда, айрим тоифадаги фуқароларнинг энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги даромадларини солиқ солишдан озод қилишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади;

фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадалларини бекор қилиш;

пенсия тизимининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар, устав жамғармаси (капитали)нинг 50 фоизи ва ундан кўпроқ миқдори давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахсга тегишли юридик шахслар ҳамда уларнинг таркибий тузилмалари учун ягона ижтимоий тўловни 25 фоиз миқдорида белгилаш, шунингдек, бошқа юридик шахслар учун ушбу тўлов ставкасини 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтириш;

б) иккинчидан, оборот (тушум)дан солиқларни оптималлаштирган ҳолда умумбелгиланган ва соддалаштирилган солиқлар тўловчиларни солиққа тортиш, шунингдек, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш мезонлари қуйидагилар орқали такомиллаштирилади:

давлат мақсадли жамғармаларига юридик шахсларнинг обороти (тушуми)дан ундириладиган мажбурий ажратмаларни бекор қилиш;

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини 14 фоиздан 12 фоизгача, тижорат банклари учун — 22 фоиздан 20 фоизгача пасайтириш, шунингдек, мобиль алоқа хизмати кўрсатаётган юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) учун рентабеллик даражасидан келиб чиқиб улар учун қўшимча фойда солиғи ҳисоблаш тартибини бекор қилган ҳолда 14 фоиздан 20 фоизгача ошириш;

дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган фойда солиғи ставкасини 10 фоиздан 5 фоизгача пасайтириш;

ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) 1 миллиард сўмдан ошган ёки йил давомида белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналарни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш. Бунда, йиллик оборот (тушум)нинг 1 миллиард сўм этиб белгиланган чегаравий миқдори 3 йилда камида бир марта қайта кўриб чиқилади;

барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан обороти (тушуми) 1 миллиард сўмгача бўлган юридик шахслар учун юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этиш;

қўшимча фойда солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини, шу жумладан роялти тўлашни жорий этиш орқали такомиллаштириш;

в) учинчидан, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби бўйича солиқ тўловчиларга солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг салбий таъсирини камайтириш чоралари қуйидагилар орқали амалга оширилади:

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкасини, бино ва иншоотлардан, шу жумладан илгари хусусийлаштирилган объектлардан самарасиз фойдаланаётган юридик шахслар учун оширилган ставкада солиқ ҳисоблаш тартибини сақлаб қолган ҳолда, 5 фоиздан 2 фоизга пасайтириш;

йиллик обороти (тушуми) 1 миллиард сўмгача бўлган солиқ тўловчилар учун оборотдан (тушумдан) солиқни 4 фоиз миқдордаги базавий ставкадан келиб чиқиб ҳисоблаш ва тўлаш тартибини ҳамда қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий равишда тўлаш имкониятини белгилаш;

ягона ер солиғи тўловчилар учун солиқ солиш тартибини сақлаб қолиш.

г) тўртинчидан, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби қуйидагилар орқали такомиллаштирилади:

қўшилган қиймат солиғини тўлиқ ҳисобга олиш тизимини жорий этиш, солиқ солиш базасини аниқлаштириш ва имтиёзлар сонини камайтириш, шунингдек, 2019 йил якуни бўйича мазкур солиқ ставкаси миқдорини пасайтириш орқали қўшилган қиймат солиғининг 20 фоиз миқдордаги амалдаги ставкасини сақлаб қолиш;

ҳозирги вақтда сотиб олинадиган асосий воситалар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва номоддий активлар нархига киритиладиган қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш суммаларига киритиш ҳуқуқини бериш;

тегишли тадбирларни молиялаштириш учун маблағларни республика бюджетига ўтказган ҳолда, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун ҳар бир ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига ўрнатилган акциз ва йиғимларни бирлаштириш.

Қабул қилинаётган концепция талаблари асосида 1 млрд сўмдан ортиқ йиллик товар айланмага эга бўлган корхоналар сони 39 тани ташкил этиб, бу корхоналардан 2019 йил 1 январдан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхоналар сифатида фаолият кўрсатишлари лозимлиги бўйича хабарномалар эътиборларига етказилиб, белгиланган тартибда аризалар олинди.

Фото: Искандар Шаимов

Шунингдек, 100,0 млн.сўмдан 1 млрд.сўмгача оборотни амалга ошираётган 324 та (жами ЯТТлар сони 460 та) ЯТТларга 2019 йил 1 январдан оборотидан 4 фоизлик миқдорда ягона солиқ туловларини тўлашга ўтишлари лозимлиги тўғрисидаги огохлантириш хатлари етказилди.

Барча хўжалик юритувчи субъектлар 2019 йил 1 январдан ер, мол-мулк ва сув солиқларини тўлашлари лозимлиги эътиборларига ёзма равишда етказилди.

И.Шаимов,

Янгиер шаҳар “Камерал назорат” бўлими катта инспектори

Report Page