2020 йилдан талаба-ёшлар билан ишлаш янги босқичга кўтарилади

2020 йилдан талаба-ёшлар билан ишлаш янги босқичга кўтарилади

@Sirdaryo
Фото: ГулДУ матбуот хизмати

2019 йилнинг 28 декабрь куни Гулистон давлат университетининг Маданият саройида университетининг кенгайтирилган таркибдаги Кенгаши бўлиб ўтди. Кенгаш университет ректори профессор М.Т.Ходжиев томонидан олиб борилди. Унда 2019 йил сарҳисоби қилиниб, қилинган ишларнинг мавжуд ҳолати мониторинги ўтказилди. Кенгашда йилда давомида муваффаққиятли фаолият юритган профессор-ўқитувчилар тақдирланишди.

Фото: ГулДУ матбуот хизмати
Фото: ГулДУ матбуот хизмати
Фото: ГулДУ матбуот хизмати
Фото: ГулДУ матбуот хизмати
Фото: ГулДУ матбуот хизмати
Фото: ГулДУ матбуот хизмати
Фото: ГулДУ матбуот хизмати
Фото: ГулДУ матбуот хизмати

Учрашувда университет ректори жамоани Янги йил билан табриклаб, келгуси йилида бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифаларга батафсил тўхталиб ўтди. 2019 йилнинг 27 декабрь куни муҳтарам Президентимиз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масала-Ёшлар билан ишлашни янги босқичга кўтариш вазифаси юклатилган бўлиб, 2020 йилда университетдаги таълим-тарбия жараёнларида ҳам ушбу долзарб масала биринчи ўринга қўйилишини, бу борадаги ишларда нималарга аҳамият бериш лозимлиги ҳақида атрофлича фикр билдирди. Янги йилдан бошлаб университетдаги мавжуд барча бўғим раҳбарлари- Проректорлар, деканлар, кафедра мудирлари ва гуруҳ мураббийлари ҳар ҳафта ёшлар билан учрашиб, уларнинг мавжуд муаммолари ва таклифлари билан ишлашлари лозимлиги айтиб ўтилди.

Фото: ГулДУ матбуот хизмати
Фото: ГулДУ матбуот хизмати
Фото: ГулДУ матбуот хизмати
Фото: ГулДУ матбуот хизмати
Фото: ГулДУ матбуот хизмати
Фото: ГулДУ матбуот хизмати
Фото: ГулДУ матбуот хизмати
Фото: ГулДУ матбуот хизмати
Фото: ГулДУ матбуот хизмати
Фото: ГулДУ матбуот хизмати

Кенгаш якунида университетнинг санъатшунослик факультети жамоаси томонидан байрам концерти тақдим этилди.

Гулистон давлат университети матбуот хизмати

Report Page