Ҳайдовчилар диққатига. Энди боди-камераси йўқ ЙПХ ходимига ҳужжат кўрсатмаслик мумкин

Ҳайдовчилар диққатига. Энди боди-камераси йўқ ЙПХ ходимига ҳужжат кўрсатмаслик мумкин

@Sirdaryo
Фото: Вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Бугундан, 2020 йилнинг 1 январидан эътиборан боди-камераси бўлмаган ЙПХ ходимига ҳужжат кўрсатмаслик мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 18-банди 4-хатбошисига биноан, ҳайдовчилар мобиль видеокамерасиз хизматни олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга.

Агар Сизни ЙПХ ходими тўхтатсаю, лекин унинг боди-камераси бўлмаса, унда истасангиз ҳужжатларингизни кўрсатинг, истасангиз кўрсатманг. Бу Сизнинг мутлоқ ҳуқуқингиз.

Эслатиб ўтамиз: 1 январдан бодикамералар ишга туширилади. Хитой халқ Республикасининг "Хайтера" компаниясидан республика бўйлаб 6193 та бодикамералар харид қилинган бўлиб, Сирдарё вилоятига 183 дона ажратилган.

Report Page