ЎЗГАРАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН, ЎЗГАРАЁТГАН СИРДАРЁ!

ЎЗГАРАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН, ЎЗГАРАЁТГАН СИРДАРЁ!

@Sirdaryo
Фото: Муҳаммад Карим / Telegram

Аввало, барча юртдошларимизни кириб келган 2020 йил билан табриклайман.

Куни кеча муҳтарам Президентимизнинг бутун Ўзбекистон халқига йўллаган байрам табригини диққат билан тинглаб, айтилган самимий тилаклар, халқимизга билдирилган ишончлари мени оддий фуқаро сифатида яна бир бор сўз ва амал бирлиги бўлган давлат сиёсати олиб борилаётганжаннатмакон Ўзбекистонда яшаётганимдан кўнглим ғурур ва ифтихорга тўлди.

Ўзим кекса педагогман, ёшим етмишга яқинлаб қолди. Дунёнинг аччиқ-чучугини кўп таътиб кўришга тўғри келди. Лекин, очиғини айтсам, сўнги уч йил хақиқий саодат даври бошланди. Чунки, Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида халқимизга кенг имкониятлар очилди, давлатимиз томонидан қанча-қанча хайирли ишлар қилинмоқда.   

2019 йил халқимиз тарихида унутилмас воқеаларга бой бўлди. Давлатимиз раҳбарининг узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсатлари, халқимизнинг фидокорона меҳнати билан улкан ютуқларга эришдик. Албатта, бу эришилган ютуқлар ўз-ўзидан бўлгани йўқ, турли қийнчиликлар ва синовларни ҳам бошимиздан кечирдик.

Мамлакатимиз салоҳиятини ошириш йўлида янги Ўзбекистонда янги қадамлар қуйилди. Иқтисодиётимизнинг етакчи соҳа ва тармоқлари ишга тушурилди. Деҳқон ва фермерларимизнинг ҳалол меҳнатлари билан мўл ҳосил етиштирилди.

Йил давомида ҳудудларда аҳоли айниқса ёшларимиз, хотин-қизлар учун кўплаб янги иш ўринлари яратилди. Давлат дастурлари асосида шаҳар ва қишлоқларимиз, юртимиз қиёфаси бутунлай ўзгарди. Минг-минглаб юртдошларимиз шинам уй-жойларга эга бўлди. Илм-фан ва таълим соҳасида туб бурилиш даври бошланди.

Муҳтарам Президентимиз кўп миллатли халқимизга байрам табригини йўллар экан, “Энг муҳими одамларимизнинг ҳаёт даражаси, Ватан тақдирига даҳлдорлик туйғуси, эртанги кунга ишончи тоборо кучаймоқда” деб таъкидлаб ўтдилар. Ҳақиқатда, бугун Ўзбекистон халқи Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида давлатимиз танлаган сиёсий йўлнинг тўғрилигига ишониб, инониб бормоқда.

Буни биргина, ўзгараётган Ўзбекистоннинг янги тарихида, ўзгараётган Сирдарё мисолида ҳам кўриб, олиб борилаётган ислоҳотларнинг иштирокчиси сифатида юракдан сезиб турибмиз.

Жумладан, Янги Ўзбекистоннинг ўзгараётган Сирдарёсини бир иккита фактларини айтиб ўтишнинг ўзи кифоя деб биланман.

2019 йил Сирдарёда:

1. Ховос сити қурилиши;

2. Ҳалима Худайбердиева номидаги ижод мактаби;

3. Маданият ва маърифат ўчоғи театрнинг фойдаланишга топширилиши;

4. Қишлоқ хўжалиги соҳасида кластерлар фаолияти;

5. Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган тараққиётнинг илдизи деб эътироф этилаётган Беш ташаббуснинг ижроси.

Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин...

Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида жамиятимиз тинчлик ва фаровонлик, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслик, маърифатли, маънавиятли бўлиш йўлини танлади. Халқимиз ўзининг хақиқий қудрати, салоҳиятини бунёдкорлиги, аҳиллиги, илм ва маърифати билан намойиш эта бошлади.

Буни биргина жамиятимизда демократия тамойиллари очиқлик ва эркинлик муҳити чуқур қарор топаётгани. Яқинда Олий мажлис ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловлар буни яққол тасдиқлади. Сайловлар Ўзбекистон демократик тараққиёт йўлидан ортга қайтмаслигини яна бир бор исботлади. Шундай экан Мухтасар айтганда 2019 йил янги Ўзбекистон тарихида хусусан ўзгараётган Сирдарёда ҳам ҳар томонлама ёрқин из қолдирди.

Муҳтарам Президентимизнинг байрам табрикларида халқимиз фаровонлиги йўлида Ўзбекистоннинг келгуси йилдаги режаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Шахсан ўзим табрикни эшитар эканман, 10 дан ортиқ улкан режа ва дастурлар айтилгани ва бу ишлар давлатимизнинг диққат марказида бўлишини англадим.

2020 йил Ўзбекистонда:

-     Ўзбекистон миллий юксалишнинг муҳим босқичига  қадам қўймоқда;

-     2020 йилда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар фаол давом эттирилади;

-     Хусусий мулк, тадбиркорлик ва бизнес учун янада қулай муҳит яратилади;

-     Янги иш ўринлари ташкил этишга алоҳида аҳамият қаратилади;

-     Иш хаққи, пенсия, стипендия ва нафақаларни аҳоли реал дарамодларини кўпайтириш давлатимиз эътибор марказида бўлади;

-     Одамларимизнинг яшаш шароити, коммунал майиший хизмат сифати яхшиланади;

-     Арзон ва қулай уй-жойлар қуриш бўйича бошланган ишлар янада кенгайтирилади;

-     Фарзандларимизга муносиб таълим ва тарбия бериш, уларнинг қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқаришга барча куч ва имкониятлар сафарбар этилади;

-     Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топишга қаратилган ишлар мутлақо янги босқига кўтарилади;

-     Нуроний, фахрийларимиз, мунис опа-сингилларимизга эътибор ва ғамхўрлик янада кучайтирилади;

-     Ижтимоий ҳимоя ва кўмакка муҳтож юртдошларимизни доимий қўллаб-қувватлашга биринчи даражали аҳамият берилади;

-     Тинчлик ва барқарорликни, жамиятимизда ўзаро ҳурмат ва аҳилликни мустаҳкамлаш асосий вазифамиз бўлиб қолади.

-     Дунё ҳамжамияти, аввало ён қўшниларимиз билан самарали ҳамкорлик ҳар томонлама кучайтирилади;

Азиз Ватандошлар, Янги Ўзбекистонни янги тарихини Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида ҳамжиҳатликда бирга яратайлик.

Жонажон Ўзбекистонимиз гуллаб яшнайверсин.

Эсон Боқиев,
Нафақадаги педагог

Report Page