Депутатликка номзод Жахонгир Раимджановга овоз беринг!

Депутатликка номзод Жахонгир Раимджановга овоз беринг!

@Sirdaryo
Раимджанов Жахонгир Сидикович

Президентимиз айтганларидек, депутат аввало, ватанпарвар ва фидойи бўлмоғи лозим. Ўзи сайланган ҳудуднинг ободончилигидан тортиб, одамларни қийнаётган муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари, давлат бошқаруви органлари масъул раҳбарлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишга масъул бўлиши керак. Нима қилса, ҳудуд янада обод бўлади, одамлар турмуши яхшиланади, ишлаб чиқариш кенгаяди каби муҳим саволлар ўй-фикрини банд этиши даркор. Бу борада турли ташаббус ва ғоялар унинг миясида чарх уриши керак. 

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши депутатлигига номзод Раимджанов Жахонгир Сидикович ҳам ана шундай ташаббускор, ватанпарвар,  ён-атрофда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бефарқ ва бетараф қараб, шунчаки кузатувчи бўлиб яшамайдиган, ўзининг қатъий фуқаролик позициясига эга бўлган, депутат бўлишга лойиқ фуқароларимиздан бири хисобланади. 

Ҳурматли Сайловчилар!

2020 йил 5 январь куни Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, Зарбдор МФЙ, 26-Маданият сайлов округининг 215-сайлов участкасида (28-мактаб биноси) «Такрорий овоз бериш» жараёни бўлиб ўтади. 

Сизларни ушбу «Такрорий овоз бериш» жараёнида фаол иштирок этиб Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши депутатлигига номзод

Раимджанов Жахонгир Сидиковичга

Овоз беришингизни сўраймиз!

Сизнинг берган овозингиз «Такрорий овоз бериш” натижасини белгилаб беради!

Report Page