Super

Super

Norbekovclub

Бизнинг тадқиқотлар бу борада жуда қизиқ ҳолатни аниқлади.


Эр ва хотин нафақат вақти соати билан “қўш ҳўкиз” бўлар экан, кўпинча уларнинг фантазиялари ҳам умумий бўлар экан. Интим муносабат борасидаги умумий фантазиялари! Улар эса ҳатто бу ҳақида умрларининг охиригача ҳам билмасликлари, уларни рўёбга чиқармасликлари мумкин экан, чунки улар буни ошкора ўртоқлашишдан чўчийдилар.

Уларнинг орзуларини таққослаганингда эса беихтиёр, “Ё, тавба!” – дейсан. Улар ахир неча йиллаб бирга яшаб келишяпти, иккаласи ҳам бир хил нарсани хоҳлашяпти, лекин бир-бирларидан буни бекитишади, чунки бир-бирлари билан улар руҳан бутунлай нотаниш, хотини нима хоҳлаётганини, ёки эри нима хоҳлаётганини мутлақо билишмайди.


Кейин эса жинсий ожизлик – импотентлик деган касаллик қаердан пайдо бўлар экан, деб ҳайрон ҳам бўлишади.

Аслида эса ҳаётда импотент эркакнинг ўзи мавжуд эмас ва бўлиши мумкин эмас!

Ҳамма эркак ҳам икки оёғи орасидаги “ифтихори”га эга, фақат бу “ифтихор” танлаб-танлаб ишлайди. Хотинига нисбатан эса йиллар ўтган сайин унинг иштиёқи камайиб боради, маъшуқасига нисбатан эса бу эҳтиёж тобора ошиб, ошиб бораверади. Биз бундан жуда яхши хабардормиз.

Инсонлардаги ички эго яъни “мен” шундайки, гап ўзи ҳақида борса, ўзига ҳамма нарса мумкин. Бу имконият бошқаларга тааллуқли бўлганида эса, бошқага ҳеч нарса мумкин эмас!

Шу зайл эр-хотинлар ўртасида ўзаро муносабат бамисоли ўтиб бўлмас чангалзорга айланиб, унда тиконлар сингари минглаб гиналар йиғилиб қолади.

Хотин эрига нисбатан, яъни ўзининг хаёлида яратиб олган эрининг қиёфасига нисбатан одоб чегарасини белгилаб, нимани гапириш мумкин, нимани гапириш мумкин эмаслигини аниқлайди, эр ҳам ҳотинига нисбатан худди шундай. Охир-оқибат ушбу ҳолат ҳозирча ёпиқ, лекин қачондир албатта ёриладиган газакли йирингни пайдо қилади.


Мана шу рўёбга чиқмаган фантазиялар ҳудуди оилавий ҳаётдаги эҳтирослилик томорқасининг “меъдага уриш”, “бегоналашиб кетиш”, “четга юриш истаги” сингари ёввойи ўтларга тўлиб кетишига замин ҳозирлайди.


Эътибор беринг, эр ва хотин бир хил реалликда бирлашадилар, уларнинг фантазиялари эса турли хил. Эр хотинни, хотин эрни хафа қилмаслик учун бу фантазияларни яширганча кўмиб бораверадилар, кўмиб бораверадилар, кўмиб бораверадилар. Бу фантазиялар эса конвейер сингари узлуксиз пайдо бўлаверади. Вақти-соати келиб, мана шу кўмилган фантазияларимиз бутун ҳаётимиз орзуларимизнинг қабристонига айланади. Қабристонда эса интим муносабат ҳақида ўйлаш нотабиий ва хунук иш.

Демак, сиз ўз орзуларингизни жонлантиришингиз лозим! Агар сиз турмуш ўртоғингиз билан биргаликда орзуга берилиб, сўнгра уни амалга ошира бошласангиз... Унда сиз ҳақиқий бахтга эришасиз. Чунки энг катта муҳаббат, биргаликдаги орзуларингиз амалга ошганида кўз очади!


Энди эса эр ва хотинларни бирга тасаввур қиламиз.

Эр ўзи ҳақида: “мен ҳаётда шунақаям қатъиятлиманки, хаёлот дунёсида эса мен янада қатъиятли, чўрткесар бўлишни хоҳлайман” – деб ўйлайди.

Энди эса хотиндан эри ҳақида ҳаммасини очиқ-ойдин, хафа қилиб қўйишдан чўчимай, рўй-рост ёзиб чиқишни илтимос қиламиз. Ва хотин нима деб ёзади: “...эрим жинсий муносабат борасида – ҳеч нимани тушуниб етмайдиган тентак! Бу битта банд.

Лекин мен хаёлотимда мана бунақа, мана шунақа бўлишини хоҳлар эдим. Чунки ҳақиқий реалликда мен аслида мана шунақаман”.

Эр эса бу пайтда бошини қашиганча, хотини ҳақида шундай сўзларни ёзаяпти: “Ҳис-туйғусиз тўнка”.

Сўнгра эса таққослашади, солиштиришади. Ва ниҳоят бир-бирлари билан танишиб олишади!

Бизнинг тузадиган жадвалимиз қуйидагича бўлиши керак ва айнан шундай жадвал иккинчи ярмингизда ҳам бўлиши шарт.

Реаллик

Фантазия

Табу (яъни тақиқланадиган жиҳатлар)

Амалий машғулот ўтказинг. Ёлғиз қолиб ўзингизнинг  тахминий интим ҳаётингиз жадвалини тасвирлаб беринг.


Биринчи устун – сизнинг реал интим ҳаётингиз. Сиз ўз эрингиз ёки хотинингиз билан интим алоқа жараёнида нималарга ижозат берасиз. Қандай шаклдаги жинсий яқинлик сизга тўғри келади, улардан қайсиларини ҳаётингизда қўллайсиз.

Иккинчи устун фантазиялар. Сизда фантазиялар мавжудми: баъзи бир техник, ахлоқий, ижтимоий сабаблар туфайли сиз амалда қўллай олмайдиган фантазиялар ҳам борми?


t.me/norbekovclub



Report Page