Бош қомус – халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси

Бош қомус – халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси


Бугун Сирдарё вилоят судида Конституция қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Унда сўз олган вилоят судининг раиси Азамжон Худойбердиев

Бош қомусимизда эътироф этилганидек, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади. Ушбу Конституциявий тамойиллар ва уларнинг амалда таъминланишида эса суд тизими ва унда фаолият юритаётганларнинг ҳам ўз ўрни бўлиши зарур. Демак Конституция қабул қилинган сана биз учун чинакам байрамдир, дея судьялар ва тизимдаги барча ходимларни сана муносабати билан самимий табриклади.



Шундан сўнг тадбирда тизимда сидқидилдан меҳнат қилаётган бир гуруҳ ходимлар давлат раҳбарининг 2022 йил 8 ноябрдаги фармонига биноан таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди. 


Шунингдек, тадбирда вилоят суди раисининг фахрий ёрлиғи билан бир гуруҳ судья ва суд ходимлари ҳам тақдирланди.

Эътиборлиси, тақдирланганлар орасида судьялар билан бир қаторда суд ходимлари ва ҳайдовчи-ю, фаррошлар ҳам бор. Бу эса “Инсон қадри учун” шиорининг амалдаги ифодаси бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Айём ва эътироф муборак бўлсин, барчага!


Сирдарё вилоят судининг матбуот хизмати







Report Page