Суд

Суд

🌐OLTIARIQ_TV

52 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган автобусдаги ёнғин иши судга оширилди.

52 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган автобусдаги ёнғин иши судга оширилди


Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Самара—Чимкент трассасидаги автобус ёнғини тўғрисидаги иш судга оширилди. Бу ҳақда Қозоғистон бош прокуратураси матбуот хизматига асосланиб, Sputnik хабар бермоқда.

Январь ойида юз берган фожиа 52 нафар ўзбекистонлик фуқаронинг умрига зомин бўлган эди. Мудҳиш ҳодисадан беш киши, жумладан уч нафар қозоғистонлик ҳайдовчи омон қолган эди.

Ҳодиса юзасидан беш кишига, хусусан уч нафар ҳайдовчи ва «Азия транс сервис» компаниясининг икки нафар ходимига нисбатан айблов эълон қилинган.

Компания автобусларни рейсдан олдин кўрикдан ўтказиш мажбуриятини олган бўлган.

Автобуслар ҳайдовчиларига нисбатан суд санкцияси билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси кўрилган, компания раҳбари ва механигига нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланилган. Автобус ҳайдовчиси қамоққа олиш эҳтиёт чораси билан халқаро қидирувга берилган, дейилади хабарда.

Прокуратура ёнғиндавтобус салонида кавшар лампадан фойдаланилгани оқибатида келиб чиққанини маълум қилган.


Report Page