Стоматит: сабаблари,клиникаси, турлари, давоси.

Стоматит: сабаблари,клиникаси, турлари, давоси.

Доктор Шизоид


Стоматит - кўп учрайдиган, оғиз шиллиқ қаватининг зарарланиши билан кечадиган касаллик.


Келиб чиқиш механизми охиригача ўрганилмаган. Таъсирловчиларга нисбатан иммун тизимининг реакцияси десак хам бўловради. Чунки, стоматит оғиз бўшлиғига тушган молекулаларни иммун система танимаслигидан келиб чиқади.

Бу эса иммун тизимининг содиқ аскарлари лимфоцитларнинг оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватига атакасини қўзғайди. Аъзо кўчириб ўтқазилганда хам иммун тизими тахминан шундай реакция билан жавоб беради.

Лимфоцитлар "хужуми" эса оғиз бўшлиғида яраларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Сабаблари ва қўзғатувчилари.

- инфекцион касалликларнинг қўзғатувчилари

- оғиз бўшлиғининг термик ёки механик шикастланиши(қайноқ-қайноқ чой ва овқатдан чеклан)

- оғиз бўшлиғининг хаддан ташқари гигиенаси ёки умуман унга риоя қилмаслик

- сифатсиз ва яхши ўрнатилмаган тиш протезлари (протез тақадиган 65% кексалар стоматитдан азоб чекади)

- сувсизланиш

- сўлак ажратилишини камайтирувчи дори препаратлари

- авитаминоз (витамин А,витамин В,витамин С) + темир ва фолий кислотаси етишмовчилиги

- чекиш(сигарет,нос)

- гормонал тебранишлар (хомиладорлик, ўтиш ёши)

- сперма

- анемия

- лаурилсульфат натрий сақловчи тиш пасталари(кўпик хосил қилиш учун қўшиладиган модда). Стоматит хуружлари сонини кўпайтириши мумкин. Тиш пастасини аптекадан сотиб олишни одат қил ва таркибини ўқиб чиқ.


Клиника.

Оғиз шиллиқ қавати стоматитда:

- шишади

- оғриқли

- қизаради

- оқ-сариқ коплам билан қопланади

- сўлак ажралиши кўпаяди

- милклардан қон кетиши

- оғиздан ёқимсиз хид келиши

- сезгининг бузилиши

Вопшим, ғийбат каби бефойда ишдан мосуво бўласан.

Турлари.

  1. Аллергик стоматит.
  2. Афтозли стоматит.
  3. Везикуляр(пуфакчали дегани) Хавфли! Везикуляр стоматит юқумли. Шунинг учун идиш товоғингни, гигиена воситаларингни алохида қил. Ишлатганингдан кейин хеч бўлмаганда қайнаб турган сувда дезинфекция қил.
  4. Герпесли стоматит. Бирданига тана хароратининг кўтарилиши ва ўйқичанлик билан характерланади. Оғиз бўшлиғида 3 кундан кейин ёриладиган тошмалар пайдо бўлади.
  5. Катарал - оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилмайдиган, хафталаб тишини ювмайдиган молларда кузатилади.
  6. Травматик стоматит - хотиндан мушт еганингда пайдо бўлади.
  7. Ярали стоматит.
  8. Кандидозли стоматит- замбуруғлар келтириб чиқаради. Кандидоз яна бир жойда бўлади у хақида кейинроқ ёзаман.


Давоси.

Герпесли стоматит.

1. Вирусга қарши препаратлар.

2. Профилактика учун оғиз бўшлиғини хар хил эритмалар билан чайиш.

Афтозли стоматит

1. Аллергияга қарши терапия

2. Антисептик терапия(яллиғланишга қарши эритмалар билан чайиш, гель ва мазьлар билан ишлов бериш)

3. Иммунотерапия

4. Диета

Кандидозли стоматит.

1. Умумий касалликларни даволаш

2. Замбуруғларга қарши терапия.

3. Профилактик чайиш.

Ярали стоматит.

1. Антибиотикотерапия.

2. Зарарланган сохаларга антибактериал ишлов бериш.

3. Оғир холларда хирургик ёрдам

Катарал стоматит.

1. Оғиз бўшлиғи гигиенасини йўлга қўйиш, коррекциялаш.

2. Микробларга қарши терапия.

3. Оғиз бўшлиғини чайиш.


Энди диққат қил! Стоматитдаги энг эффектив препаратлар:

Оғриқсизлантирувчи + антисептик

Гексорал (шимиш учун таблетка)


Яллиғланишга қарши + антисептик

Спрейлар: Гексорал, Ингалипт, Люголь, Каметон


Геллар:

Холисал - комплекс даво учун жуда мос тушади. Хам антибактериал, хам оғриқ қолдирувчи, хам яллиғланишга қарши эффектларга эга.

Камистад - лидокаин+ ромашка.

Гекситидин сақловчи эритмалар.

Эвкалипт М - сўриш учун пастилкалар.


Вирусга, замбуруғга, микробларга қарши препаратларни стоматолог танлаб беради, окэй?

Бундан ташқари чаканда(облепиха) ва наъматак ёғи табиий ярани битказувчи воситалар хисобланади.

Сабабларини билволдинг, бўйинни давоми бўлган каллада жойлашган иккита мия шарларингни ишлатиб, профилактика учун нима қилиш кераклигини анализ- синтез қилиб оларсан? А-лаббай?

@doctorshizoid

Report Page