Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг Сирдарё аҳолисига Янги йил табриги.

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг Сирдарё аҳолисига Янги йил табриги.

@sardoba_xabarlari
.

Азиз Сирдарёликлар!

Сиз азизларни юртимизга кириб келаётган янги–2020 йил билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Барчангизга ушбу байрам сиҳат-саломатлик, бахт ва омад ҳамда қувонч келтирсин. Янги йилда ўйлаган эзгу ниятларингизга эришишингизда тилакдошман.

Поёнига етаётган 2019 йилда Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан самарали ишлар амалга оширилди. Олиб борилган ишлар, режалар, ютуқлар рўёбида барчангизнинг хизматингиз катта.

2019 йил вилоятимиз ҳаётининг барча соҳаларида сезиларли ўсиш ва аҳамиятли натижалар билан якунланмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида "Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ", "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак", "Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади" каби тамойиллар ҳаётимизда ўз мазмун-моҳиятини топди,

фуқароларимизнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва

эҳтиёжларини атрофлича ўрганиш ва бартараф этишда муҳим босқични бошлаб берди.

Зеро, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қили­наётган ҳар бир қарор, фармон халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилашга, одамлар розилиги, юртимиз ободлигини таъминлашга хиз­мат қилмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаёт­ган истиқболли лойиҳалардан кўзланган асосий мақсад ҳам халқимиз турмуш даражасини юксал­тиришга қаратилгандир.

Шу ўринда, ортда қолган йилимизда мамлакати­мизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби вилоятимизда ҳам юрт равнақи йўлида кенг кўламли яратувчанлик ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилганлигини фахр билан эътироф этсак, арзийди.

Янги йилда хонадонингиздан чексиз қувонч, файзу барака, тинчлик-осойишталик аримасин! Буюк ва муқаддас Ватанимиз— жонажон Ўзбекистонимизнинг осмони ҳамиша мусаффо бўлсин!

Ўтиб бораётган йилдан рози бўлиб, ҳар қанча шукрона айтсак арзийди!

    Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Ғофуржон Ғаниев,

Сирдарё вилояти ҳокими

Report Page