"САРДОБА ФОЖИАСИ СУВЛАР ТИНДИ, ЛЕКИН ОДАМЛАРНИНГ ОВОЗИ ТИНМАЯПТИ 2 ҚИСМ" сарлавҳали видео лавҳа юзасидан

"САРДОБА ФОЖИАСИ СУВЛАР ТИНДИ, ЛЕКИН ОДАМЛАРНИНГ ОВОЗИ ТИНМАЯПТИ 2 ҚИСМ" сарлавҳали видео лавҳа юзасидан

@sardobatumani_uz
Photo

Фуқаро Ниёзова Мадина Абдураҳимовна (1983 йилда туғилган, оилали, 2 нафар фарзанди бор, уй бекаси) Дўстлик маҳалласи Шодлик кўчаси 4/7 хонадонда доимий рўйҳатда турган бўлиб, Дўстлик маҳалласи Шодлик кўчаси 4/9 хонадонда онаси (Баймуродова Майрамхон) билан бирга истиқомат қилиб келган. Шу жумладан фуқаро 2016 йилда Сирдарё вилояти Сирдарё туманига турмушга чиқиб кетган бўлиб, хонадонида ҳеч ким яшамаган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2020 йил 29 октябр куни тасдиқланган йиғилиш баённомаси билан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганиш натижалари асосида Халқ депутатлари Сардоба тумани Кенгашининг Олтинчи чақириқ 18 сессиясига фуқаро М.Ниёзованинг ҳужжатлари тақдим этилиб, мурожаатида кўрсатиб ўтилган манзилдаги хонадонда (Дўстлик маҳалласи Шодлик кўчаси 4/7 уй) ҳеч ким яшамаганлиги сабабли компенсация пули ҳамда маиший техникалар учун сертификат берилиши рад этилган. Бу бўйича туман Кенгашининг 28.12.2020 йилдаги 70/18-6 сонли Қарори қабул қилинган.

Бугунги кунда фуқаро М.Ниёзовага Шодлик кўчаси 4/7 уйи учун Дўстлик маҳалласи ҳудудида қурилган замонавий кўп қаватли уй-жойлардан кадастр ҳужжатларига мувофиқ 3 хонали хонадон ажратилган.

____________________________________________________________________________

Фуқаро Хўрозов Ўткир Рўзимуродович - Дўстлик маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг иккинчи қаватида истиқомат қилувчи 92 та хонадонлар рўйҳати шакллантирилган бўлиб, фуқаронинг ҳам хонадони ушбу рўйҳатга киритилган.

Ушбу фуқарога Президентимиз ташрифи чоғида (талофат кўрган хонадонлар рўйхати шаклланмасдан аввал) 40.0 млн сўм маблағ берилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2020 йил 29 октябр куни тасдиқланган йиғилиш баённомаси билан ташкил этилган ишчи гуруҳ ўрганишлари натижасида унга ортиқча 20.0 млн сўм маблағ бериб юборилганлиги аниқланиб, ушбу аниқланган маблағ Халқ банки орқали 23120/400-сонли “Талофат учун очилган” ҳисоб рақамига қайтариб тўланган.

Халқ депутатлари Сардоба тумани Кенгашининг Олтинчи чақириқ 18 сессиясига фуқаро Ў.Хўрозовнинг ҳужжатлари тақдим этилиб, кадастр ҳужжатларига мувофиқ, бутунлай бузилиб кетган мулки учун 2 хонали хонадон ажратилган ва бу бўйича туман Кенгашининг 28.12.2020 йилдаги 70/18-6 сонли Қарори қабул қилинган.

____________________________________________________________________________

Фуқаро Эркаев Хасан Холмўминович (1984 йилда туғилган, оилали, 2 нафар фарзанди бор, мавсумий ишлар билан шуғулланади) Юртдош маҳалласи Янги авлод кўчасида хонадони мавжуд бўлсада, Юртдош маҳалласи ҳудудидаги Янги аср кўчасидаги (9 СМУда) дала шийпонида оила аъзолари турмуш ўртоғи Эркаева Мохира (касалманд) ҳамда фарзандлари билан бирга истиқомат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2020 йил 29 октябр куни тасдиқланган йиғилиш баённомаси билан ташкил этилган ишчи гуруҳ ўрганишлари натижасида фуқаро Х.Эркаев Юртдош маҳалласи Янги авлод кўчасидаги хонадонида доимий истиқомат қилмаган, компенсация пули ҳамда маиший техникалар учун сертификатлар берилмаган ҳамда ўрганиш давомида Сирдарё вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси (ГАСН) мутахассислари томонидан ЯРОҚЛИ деб хулоса берилган.

Шу муносабат билан Ҳалқ депутатлари Сардоба тумани Кенгашининг Олтинчи чақириқ 18 сессиясида фуқаро мурожаати ишчи гуруҳ аъзолари ва фуқаро иштирокида ўрганиб чиқилиб, кўп қаватли уй-жойлардан ажратилиши рад этилган ва бу бўйича бу бўйича туман Кенгашининг 28.12.2020 йилдаги 70/18-6 сонли Қарори қабул қилинган.

Сардоба туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

Report Page