Айрим фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари ЯИДХП орқали кўрсатилади

Айрим фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари ЯИДХП орқали кўрсатилади

@sirdaryotumanpress

Ҳукумат қарори билан Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 августдан ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари ЯИДХП (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали жорий этилади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқаролар  қуйидагилар  ҳисобланади:-ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс­лар; давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахслар; болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналар; ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар; давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари.

Уларга давлат хизматлари ДХМ ёки ЯИДХП орқали Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатилади ва нафақа пули нафақа етказиб бериш юкланган ташкилот томонидан тўланади.

Мурожаат қилувчи ДХМга ўзи (яқин қариндошлари, ишончли вакили, васий ёки ҳомий) келиши ёки электрон тарзда ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиши мумкин.

Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Ф.Абдуллаев, Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъба катта инспектори.                                      

       

Report Page