Сардоба туманидаги ижтимоий объектларда ва уй-жойларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди.
@sardobatumani_uzСирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ў.Мамадаминов, Сардоба тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Хидиров, Сардоба тумани прокурори, 2-сектор раҳбари А.Ураловлар техноген офат туфайли талофат кўрган Дўстлик ва Юртдош маҳаллаларидаги ижтимоий объектларда ва уй-жойларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларни кўздан кечирди.
Жараёнда туман ҳокими бинокорларга қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича ўзининг кўрсатма, таклиф ва тавсияларини берди.
Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.