Сардоба тумани бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган мақола ва видео мурожаат юзасидан.

Сардоба тумани бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган мақола ва видео мурожаат юзасидан.

@sardobatumani_uz
Photo

Сўнги кунларда ижтимоий тармоқларда трендга айланган хабарлардан бири бу албатта Сардобадаги техноген фалокат ва унинг атрофидаги турли хилдаги нохолис гап сўзлар бўлиб турибди.

Ана шундай хабарларидан бири бу "Табиат жазолади, Аллоҳ синади - энди валломадлар қурбони бўлаётган сардобаликлар" ва "Сардобаликнинг сўнаётган умидларини ким ёқади - талофатнинг чуқур излари" номли видеоматериаллардир.

Ушбу ҳолат бевосита Сардоба тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Юртдош маҳалла раиси ва туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан манзилли ўрганилди.

Ушбу видео мурожаат аслида жорий йилнинг сентябр ойини бошларида Юртдош маҳалласининг Ораста кўчасидаги фуқаролар Суяров Умарқул, Суяров Холиқул, Қосимов Нарзулло, Султонов Бахтиёрлар тасвирга олинган бўлиб, ҳозирда ушбу маҳалладаги хонадонларда малакали қурувчилари томонидан қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунланган. Шунингдек, ушбу фуқароларга 40 млн сўм ва маиший техникалар учун сертификатлар тақдим этилган. Бугунги кунга келиб хонадон эгалари ўз қадрдон гўшаларига қайтган, турмуш шароитларини ўнглаб, тўкис ҳаёт кечира бошламоқда.

“Дўстлик” маҳалласи ҳудудида талофат кўрган маҳаллалар аҳолиси учун барча қулайликларга эга, замонавий 5 қаватли 1480 та хонадонга мўлжалланган 37 та уйлар қурилиши якунланмоқда. Ҳозирги вақтда уй-жойлар учун рўйҳатлар шакллантирилмоқда.

Photo

Сув тошқинида жабр кўрганларнинг барчасига давлат томонидан ёрдам кўрсатиб келинмоқда ва ҳеч ким четда қолиб кетаётгани йўқ.

Бундай видеоларни тасвирга олиб тарқатиши, ўз ҳаракатлари билан сув тошқини бўйича Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган шунча катта ижобий ишларга бошқаларда салбий фикрлар шакллантириб қўймаётганмикан.

Фуқароларга бу каби ҳолатларда аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз.

Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page