«Йўл қоидаси-умр фойдаси»

«Йўл қоидаси-умр фойдаси»

@sardobatumani_uz
Фото

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги «Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4061-сонли қарорида келтирилган 2-иловасида Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси»нинг 3–бўлимида Автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари ҳамда оммавий техник касблар ходимларини тайёрлаш ва малакасини оширишни янада такомиллаштиришнинг 2-бандида аҳолининг кенг қатламлари орасида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга ҳамда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тушунтириш ишларини олиб бориш ва тадбирлар ўтказиш белгиланган. 

Фото
Фото
Фото

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Сирдарё вилояти кенгаши тасарруфидаги Сардоба туман ўқув спорт техника клуби бош мутахасисси Н.Хамидова, ўқитувчи Ж.Абдужалилов ва Сардоба туман ИИБ ЙҲХБ ходими О.Алижонов биргаликда Сардоба туман 6-сонли мактабда таълим олаётган ўқувчиларга аҳолининг кенг қатламлари орасида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга ҳамда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган маърифий тушунтириш ишларини олиб борди.

Кўчада юрганда, дарсга келганда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда юзларига ниқоб тақиб юришларини ва гигена қоидаларига эътиборли бўлиб юришларини эслатиб ўтдилар.

Бошланган янги ўқув йили билан табриклаб, келгусидаги ўқиш ва ишларига омад тилаб, келажакда ўқиб ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлгандан кейин йўл ҳаракати хавфсизлигига амал қилиб «Йўл қоидаси-умр фойдаси» деган шиорга амал қилган ҳолда юрушлари керак эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

«Ватанпарвар» ташкилоти Сирдарё вилояти кенгаши тасарруфидаги Сардоба туман ўқув спорт техника клуби 

Report Page