Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди.

@sardobatumani_uz
Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди. Ушбу сессияда Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Ушбу сессия кун тартибида иккита муҳим масала кўриб чиқилди:

1. Сардоба туманида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

2. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг ота-оналари ўртасида ўтказилган ижтимоий сўров натижалари тўғрисида.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги
Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги
Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги
Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги
Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги
Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Сессия ишида қўйилган масалалар юзасидан тегишли масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Сессия кун тартибига қўйилган қарор лойиҳалари депутатлар орасида кенг муҳокамалар ва мунозаралар асосида қабул қилинди ва тасдиқланди.

Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page