Ижтимоий тармоқларда Сирдарё тумани 5 Ширин маҳалласи Гулистон кўчаси 295-умумий ётоқхонада яшовчи Н.Исроилованинг видеоси тарқалди.

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё тумани 5 Ширин маҳалласи Гулистон кўчаси 295-умумий ётоқхонада яшовчи Н.Исроилованинг видеоси тарқалди.

@sirdaryotumanpress
Расмий муносабат

Н.Исроилованинг ижтимоий тармоқларга жойлаштирилиган видеосида З.Хасанова билан Ахат Дусматов олдига борганлиги, келишидан мақсад ўзлари истиқомат қилаётган  295-умумий ётоқхонага комендант Олим Эшбеков керак эмасли айтилган. Бундан ташқари дори-дармондан ёрдам сўраганлиги, ҳар 3 ойда даволаниши кераклиги, карантин туфайли даволана олмаётганлигини айтганда, Ахат Дусматов эса уни ҳар хил сўзлар билан ҳақорат қилганлиги, қўли орқали ёмон қилиқлар билан гапирганлигини айтган.
Шунингдек унинг оиласи ва Исроиловани 24 соатда қуритвораман деганлигини, ўғлига наша (гиёхванд модда) билан (падставка) қивораман деб қўрқитганлигини келтириб ўтган. Маҳалла раиси ёрдам бермаётганлиги, менга ёрдам бермаябди деб Республика хотин-қизлар қўмитасига мурожаат қилганлиги, бу учун маҳалла томонидан 2 маротаба судга олиб чиқиб, энг кам ойлик иш хаққининг 3 бараваридан 6 баравар жаримага тортилганлиги баён қилинган. Туман ИИБ бошлиғи Абдуллаев Ойбек ходимларини олдида тиз чўктириб узур сўратгани, бошқа республикага чиқмайман деб айттиргани, уни ва оила аъзоларини хақоратлаганини айтиб ёрдам сўраган.

Билдирилган мурожаат Сирдарё тумани ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.

Масалага ойдинлик киритиш мақсадида, Н.Исроиловага ҳамрох бўлган 295-умумий ётоқхонасида яшовчи З.Хасанова билан сухбатлашдик.
З.Хасанова, Н.Исроилова билан ҳокимиятга келганлиги 295-умумий ётоқхонасида комендант О.Эшбеков керак эмаслигини билдиришгани ва Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи А.Дўсматов комендант деган лавозимнинг ўзи йўқлигини ва ўзларингиз кимни хохласангиз шуни сайлашингиз мумкин деганлигини билдирди. З.Хасанова билан сухбатлашиш давомида А.Дўсматов томонидан Н.Исроиловага ҳеч қандай ноўрин ва унинг оиласига нисбатан хақоратли гаплар бўлмаганини тасдиқлади. Мурожаатда Н.Исроилова маҳалла томонидан 2 маротаба судга берилиб, энг кам ойлик иш хаққининг 3 бараваридан 6 баравар жаримага тортилганлиги баён қилинган. Туман маъмурий судининг бизга берган маълумотига кўра Н.Исроилова 2018 йилда  Маъмурий жавобгарлик кодексининг 41-180-183-271 моддаларига асосан  4 маротаба 2020 йилда 2 маротаба жавобгарликка тортилган ва 3 холатда жаримага, 3 холатда огохлантириш берилган.

Шунингдек келтирилган важлар орасида маҳалла томонидан ёрдам берилмаётганлиги айтиб ўтилган.

Шу ўринда туман ҳокимлиги томонидан фуқаро Н.Исроиловага кўрсатилган моддий ва маънавий ёрдам хақида тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.

Фуқаро Н.Исроиловага 2018 йил Хотин-қизларни ва оилаларни қўллаб қувватлаш жамоат фонди хисобидан 17 млн 500 минг сўм миқдорда 3 хоналик уй учун бошланғич бадал тўлови тўлаб берилиши мақулланган. Уйни қолган тўлови кредит асосида ажратилиши ва ойма-ой тўловини амалга оширилиши белгиланган. Н.Исроилова пулни ойма-ой тўлай олмаслигини маълум қилиб, уйни олишни рад қилган.

2019 йил 17 август куни ўғли И.Рашидовни никоҳ тўйи муносабати билан, туман ҳокимлиги ҳисобидан тўйхона харажатлари ҳамда 150 кишига зарур бўладиган тўй оши масаллиқлари билан ёрдам кўрсатилган.

Бундан ташқари И.Рашидов туман ҳокими А.Мухамадиев тавсиясига биноан “Экскаватор ва гусеницали техникаларни таъмирлаш” заводи унитар корхонасига, 2019 йил 10 сентбрь куни 192 сонли буйруқ асосида қабул қилинган.

Туман ҳокимлиги фуқаро Н.Исроилованинг ногиронлигини инобатга олиб мунтазам равишда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб келинган. Хусусан, пандемия даври бошлангандан буён 6 маротаба, ҳомийлар томонидан 2 маротаба озиқ-овқат маҳсулотлари етказилган.

Сирдарё туман ҳокимлиги нафақат Н.Исроиловага тумандаги эхтиёжманд, ногиронлиги бор бўлган, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга доимий равишда ёрдам бериб келмоқда ва ҳеч бир фуқаронинг мурожаати эътибордан четда қолмайди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Report Page