Сардоба туманида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” рўйхатларини қисқа муддатларда шакллантириш учун ҳар бир сектор кесими бўйича ишчи гуруҳлар тузилди.

Сардоба туманида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” рўйхатларини қисқа муддатларда шакллантириш учун ҳар бир сектор кесими бўйича ишчи гуруҳлар тузилди.

@sardobatumani_uz
Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 20 август куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликдан чиқариш ва тушумларни юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 21август куни Сардоба тумани ҳокимлигида карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Йиғилишда туман ҳокими А.Хидиров Давлат раҳбарининг ва вилоят ҳокимининг топшириғига асосан тумандаги ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун ишсиз ёшлар бўйича алоҳида “Ёшлар дафтари”, ишсиз хотин-қизлар бўйича алоҳида “Аёллар дафтари”ни шакллантириб, қисқа муддатларда рўйхатларини шакллантириш мақсадида ҳар бир сектор бўйича ишчи гуруҳлар тузилиб, уларнинг вазифалари белгилаб берилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page