Кузги дон экиш ва ғўза дефолиацияси бўйича амалий семинар бўлиб ўтди

Кузги дон экиш ва ғўза дефолиацияси бўйича амалий семинар бўлиб ўтди

@sirdaryotumanpress

Cирдарё  тумани “Синдаробод” сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги “Самовий ёғду” фермер хўжалиги даласида 2021 йил ҳосили учун очиқ майдонларга ғалла экиш ҳамда ғўзани дефолиация қилиш бўйича ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари Комилжон Эркинович, тумандаги сектор раҳбарлари, пахтачилик кластерлари раҳбарлари, қишлоқ ҳамда сув хўжалиги бўлими мутахассислари, фермер хўжаликлари раислари, мутасадди ташкилот ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Ғалла экиш тадбирларини бошлаш олдидан ғаллакорларимизга куч-ғайрат ҳамда баракали ҳосил тилаб жонлиқ сўйилди.

Туманда 2021 йил ҳосили учун 10 минг гектар ер майдонига ғалла экилиши назарда тутилган. Шундан 4.2 минг гектарини очиқ майдонлар ташкил этса, 5,8 минг гектари пахта қатор орасига экилади.

Шунингдек, туманнинг 8 минг гектар пахта далалари дефолиация қилиниши режалаштирилган бўлиб, бу ишларни амалга ошириш учун 13 та отряд шакллантирилди. Уларга 29 дона ОВХ пуркагичлари жалб қилинган.

Семинар иштирокчиларига кузги дон экиш ва ғўза дефолиацияси бўйича мутахассислар томонидан зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page