Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги “Сирдарё-Қоракўл” мактаб-интернатига ўқитувчилар танлови 20 август куни бўлиб ўтади.
@sirdaryotumanpressЎзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожланти- риш риш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4708-сонли қарори ижросини амалга оширишмақсадида Сирдарё вилояти ҳокимининг 2020 йил 20 июлдаги 209-сонли қарорига асосан математика фани чуқур ўрганиладиган Гулистон туманидаги “Сирдарё-Қоракўл” мактаб-интернати ташкил этилди.
Ушбу мактаб-интернатида дарс бериш истагини билдирган ўқитувчилар учун математика, физика, кимё, биология, инглиз тили ва она тили фан- ларидан жорий йилнинг 20 август куни саот 8-00 да Гулистон шаҳар 16-сонли умумий ўрта таълим мактабида танлов ўтказилади.
Ўқитувчилар карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда тиббий ниқоб ва қўлқопда келишларини сўраймиз.
Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.