Президент сайлови — 2021: иштирок этиш ва эътиборга молик муҳим жиҳатлар

Президент сайлови — 2021: иштирок этиш ва эътиборга молик муҳим жиҳатлар

@sirdaryotumanpress

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига 35 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон фуқароси умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланиши мумкин.

Сайлов кунига қадар (шу куни ҳам) 18 (ўн саккиз) ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эга бўладилар. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди.

Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз сайлов тизимини ислоҳ қилиш ва янада демократлаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қонунчилигимизни сайлов ҳуқуқига оид халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, хусусан:

биринчидан, сайловчилар битта ёки бир нечта сиёсий партияни ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланди;

иккинчидан, сиёсий партияларга Президентликка ва Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни кўрсатишда ўз партияси аъзоларини ёки партиясизларни номзод сифатида кўрсатиш ҳуқуқи берилди;

учинчидан, катта жамоат хавфини туғдирмайдиган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этгани учун озодликдан марум қилиш жойларида жазони ўтаётган шахсларнинг сайловларда иштирокини чекловчи нормалар чиқариб ташланди;

тўртинчидан, сайлов участка комиссиясининг овозларни санаш тўғрисидаги баённоманинг кўчирма нусхаси билан ҳамма танишиб чиқиши учун участка сайлов комиссияси биносига камида 48 соат муддатга дарҳол осиб қўйиш-тартиби ўрнатилди;

бешинчидан, сайлов ўтказиш муддати ўзгартирилиб, унга кўра, президентликка сайлов, Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишлича уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди (аввал декабрь ойида ўтказилган).

Report Page