Сардоба туманининг 2021 йил I-ярим йил якунлари натижадорлиги ҳамда ҳар бир тармоқ ва ҳудудлар бўйича жорий йил тўққиз ой ва йил якунига қадар амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар тўғрисида

Сардоба туманининг 2021 йил I-ярим йил якунлари натижадорлиги ҳамда ҳар бир тармоқ ва ҳудудлар бўйича жорий йил тўққиз ой ва йил якунига қадар амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар тўғрисида

@sardobatumani_uz
Google Images

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2021 йил 3 август куни ўтказилган “2021 йил 1-ярим йил якунлари натижадорлиги ҳамда ҳар бир тармоқ ва ҳудудлар бўйича жорий йил тўққиз ой ва йил якунига қадар амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар” га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимининг 2021 йил 9 август куни аппарат йиғилишида жорий йил якунига қадар барча мақроиқтисодий кўрсатгичларни 40 % ошиғи билан бажариш бўйича берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида туманда бир қанча ижобий натижаларга эришиб келинмоқда.

Хусусан,

Асосий макроиқтисодий кўрсатигичлар бўйича:

Жорий йилнинг январ-июнь ойларда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 128,4 млрд.сўмни ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш кўрсатгичи 123,9 фоизни, ҳалқ исътемол моллари ишлаб чиқариш 51,9 млрд.сўм 106,1 фоизни, қишлоқ хўжалиги-387,8 млрд. сўм 107,0 фоизни, капитал қуйилмалар ҳажми – 87,9 млрд.сўм 87,5 фоизни, қурилиш пудрат ишлари ҳажми – 38,3 млрд.сўм 104,8 фоизни, хизмат кўрсатиш ҳажми - 67,0 млрд.сўм 114,9 фоизни, чакана товар айланмаси ҳажми - 78,1 млрд.сўм ўсиш кўрсатгичи 110,5 фоизни ташкил қилди.

Жорий йил январ-сентябрь ойлари ва йил якуни билан:

 Саноат ишлаб чиқариш ҳажми- 9 ой якуни билан 200,5 млрд.сўм ўсиш кўрсатгичи 124,4 фоизга (йил якуни билан 256,4 млрд. сўм 125,9 фоизга), ҳалқ исътемол моллари ишлаб чиқариш ҳажми-114,2 млрд.сўм 101,4 фоизга (йил якуни билан 135,7 млрд.сўм 114,7 фоизга),қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми - 710,3 млрд.сўм 106,6 фоизга (йил якуни билан 888,2 млрд.сўм 107,8 фоизга), капитал қўйилмалар ҳажми - 350,7 млрд.сўм 100,1 фоизга(йил якуни билан 678,4 млрд.сўм ёки 100,2 фоизга),қурилиш пудрат ҳажми - 33,4 млрд. сўм 103,2 фоизга(йил якуни билан 58,0 млрд.сўм 103,2 фоизга), хизмат кўрсатиш ҳажми69,3 млрд.сўм 113,3 фоизга (йил якуни билан 156 млрд.сўм 111,8 фоизга), чакана товар айланмаси ҳажми 129,9 млрд.сўм 106,3 фоизга (йил якуни билан 158,7 млрд.сўм 102,5 фоизга) ўсишини таъминлашимиз зарур.

Бюджет тушумлари бўйича:

(Контингент қисми бўйича) Жорий йилнинг 1 ярим йиллик Контингент даромадлар прогноз режаси 8,9 млрд. сўм бўлиб, хақиқатда 11,6 млрд. сўмга, белгиланган режага нисбатан 129,6 фоизга ёки 2 млрд. 644 млн. сўмга ортиғи билан бажарилди.

 Жорий йил 9 ойликда бюджет учун 14,6 сўмлик даромадлар прогноз режаси белгиланган бўлиб, 9 ой якуни билан 30 % ортиғи билан бажариш топшириғига асосан давлат бюджетига 19,0 млрд. сўм солиқ тушумлари ва йиғимлари ундирилиб, белгиланган контингент даромадлар режаси 4,4 млрд. сўм (130%га) ортиғи билан бажарилиши кутилмоқда.     

      2021 йил йиллик бюджетининг контингент даромадлар прогноз режаси 21,1 млрд. сўм бўлиб,йил якуни билан 30 % ошириб бажариш топшириғига асосан 27,4 млрд.сўм тушумлар туширилиши кутилмоқда.

Маҳаллий бюджет даромадлари бўйича:

   (Маҳаллий қисми бўйича) Жорий йил бюджетнинг 1-ярим йилликмахаллий даромадлар прогноз режаси 3 млрд. 321 млн. сўм бўлиб, хақиқатда 5 млрд. 391 млн.сўм, белгиланган режага нисбатан 162,3 фоизга ёки 2 млрд. 070 млн. сўмга туман маҳаллий бюджетига ортиғи билан бажарилди.

    2021 йил 9 ойликда махаллий бюджет учун 5,5 млрд сўмлик даромадлар прогноз режаси белгиланган бўлиб, 9 ой якуни билан 30 % ошириб бажариш топшириғига асосан давлат бюджетига 7,2 млрд сўм солиқ тушумлари ва йиғимлари ундирилиб, белгиланган махаллий даромадлар режаси

1,7 млрд. сўм ортиғи билан бажарилиши таъминланади.     

   Жорий йил якуни билан давлат бюджетига 8,5 млрд сўм солиқ тушумлари ва йиғимлари ундирилиши белгиланиб, йиллик махаллий даромадлар режаси 30 фоиз ошириб бажариш топшириғига асосан 11,1 млрд. сўмга, яъни 2,6 млрд. сўм (130%га) ортиғи билан бажарилиши кутилмоқда.

Янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш бўйича:

2021 йилнинг январ-июнь ойларида 103 та янги тадбиркорлик субъектлари рўйҳатдан ўтказилиб, режа кўрсатгич 93 фоизга бажарилди.

Жорий йилнинг 9-ойлигида 204 та тадиркорлик субъектлари ташкил этиш белгиланган бўлиб, ушбу кўрсатгични 30% ошиғи билан бажариш ҳисобига 265 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилади.

Йил якунига қадар белгиланган прогноз кўрсатгичларга асосан 263 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш режалаштирилган. 30% ошириб бажариш топшириғига асосан 342 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этишни мақсад қилиб олинган.

Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page