Сардоба тумани бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган мақола ва видео мурожаат юзасидан.

Сардоба тумани бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган мақола ва видео мурожаат юзасидан.

@sardobatumani_uz
Photo google images

Ижтимоий тармоғларда тарқалган "Регина Зиттиева маҳалла фаолларининг хатти-ҳаракатларидан норози, таниш-билишчилик қилиб моддий ёрдам ажратилаётганлигига эътироз билдираётганлиги" акс этган видео мурожаати юзасидан.

Аввало Регина Зиттиева ким? Ҳозирги кунда Оқолтин тумани марказида истиқомат қилади, паспорти бўйича ҳалигача Сардоба тумани Ровот маҳалласи Бобур кўчаси 19/1-уйда рўйҳатда туради. 2-гуруҳ ногирони, турмушдан ажрашган, бир нафар фарзанди бор. Ушбу манзилда боқувчисини йўқотган онаси Зиттиева Венера, бир нафар вояга етмаган синглиси ҳамда турмушдан ажрашган синглиси Зиттиева Фаина бир нафар фарзанди билан истиқомат қилади.

2019 йилда Кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, имконияти чекланган оилаларни арзонлаштирилган уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти Сардоба тумани Ровот маҳалласи Бобур кўчаси 19/1-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Зиттиева Регина Загитовна Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги “Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2996-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан бири “ХовосвагонДепо”га касаначи сифатида ишга жойлаштирилган, тикув машинаси билан таъминланган. Шунингдек, уй-жойнинг бошланғич бадали учун вилоят “Маҳалла” хайрия жамоат фонди орқали Республика фонди томонидан ажратилган маблағдан 12,948,405 сўм миқдорида пул маблағи Оқолтин тумани марказида қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардан 3 хонали хонадон учун ўтказилиб берилган.

Сардоба тумани ҳокимлиги
Сардоба тумани ҳокимлиги

Жорий йилнинг 1 май куни Сардоба сув омборидаги техноген офат туфайли Оқолтин тумани марказидан онаси истиқомат қиладиган Сардоба тумани Ровот маҳалласи Бобур кўчаси 19/1-уйга келиб, Ровот маҳалласи маъмуриятига талофат кўрган оилалардан бириман деб доимий равишда озиқ-овқат маҳсулотлари ва маиший жиҳозлар олиб келган.

Вазирлар Маҳкамасининг 346-Ф-сонли фармойиши асосида кўрсатилган моддий ёрдамдан қолиб кетганлиги, ҳатто ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлмаган тоғаси Зиттиев Илёcга ҳам берилмаганлигини, бундан ташқари видео мурожаатида таъкидлашича бир неча фуқарога ПҚ-6038-сонли қарори ҳамда ВМ-346-Ф-сонли фармойиши асосида такрорий моддий ёрдам кўрсатилган деб важ қилинган.

Сардоба тумани ҳокимлиги

Тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилганда моддий ёрдам пуллари ажратилиши жараёнида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги аниқланди.

ВМ-346-Ф-сонли фармойиши асосида Ровот маҳалласининг “Темир дафтари”га киритилган 90 нафар кам таъминланган оилалар рўйхатида  Р.Зиттиеванинг онаси Венера Зиттиева ҳам борлиги маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2020 йил 30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимоя ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 6038-сон фармонига асосан Регина Зиттиева ва синглиси Фаина Зиттиеваларга 880 минг сўм моддий ёрдамни Оқолтин тумани марказидаги уйида бўлганлиги сабабли онаси Венера Зиттиевага бериб кетилган.

Сардоба тумани ҳокимлиги

Ҳурматли фуқаролар! Бош прокуратура томонидан мазкур Фармон ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида махсус штаб тузилган. Агарда бундай ҳолатлар кузатилган тақдирда фуқаролардан тегишли ҳудуд прокуратурасига мурожаат қилиш сўралади.

Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page