Сирдарёда ноқонуний ёғоч маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

 Сирдарёда ноқонуний ёғоч маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

@sirdaryotumanpress
Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари томонидан, пост орқали қўшни давлатдан фуқаро К.Т. бошқарувида кириб келган “ДАФ” русумли юк автотранспорт воситасига ортилган ёғоч махсулотларининг вазни божхона постидаги мавжуд “Mettler Toledo” номли электрон тарозида тортилиб “Rapiscan Eagle M60” номли инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида тўлиқ текширувдан ўтказилганда, товар билан юк кузатув ҳужжатлари ўртасида тафовут мавжудлиги аниқланди.

Шундан сўнг, юк кузатув ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилганда дастлабки тахминий қиймати 31 440 000 сўмлик, 262 дона ёғоч маҳсулотлари ортиқча эканлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Яна бир холатда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари томонидан, пост орқали фуқаро А.Ш. бошқарувида бўлган “ДАФ” русумли юк автотранспорт воситаси юкланган ёғоч маҳсулотларининг вазни божхона постидаги мавжуд “Mettler Toledo” номли электрон тарозида тортилиб “Rapiscan Eagle M60” номли инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида тўлиқ текширувдан ўтказилганда, товар билан юк кузатув ҳужжатлари ўртасида тафовут мавжудлиги аниқланди.

Шундан сўнг, юк кузатув ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилганда дастлабки тахминий қиймати 33 550 000 сўмлик, 305 дона ёғоч маҳсулотлари ортиқча эканлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Хозирда аниқланган холатлар юзасидан божхона органлари томонидан суруштирув харакатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page